Тошкент фотосуратлар уйида “Мўйноқ: кеча, бугун, эртага” номли фотокўргазма очилди.

Лойиҳа Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ҳамда Тошкент фотосуратлар уйи ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Экспозиция тарихий ва замонавий фотосуратларни бирлаштириб, томошабинга йўқолган денгиздан то унинг собиқ соҳилларида ҳаётни тиклаш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларгача бўлган йўлни кўриш имконини беради.

[gallery-24236]

Архив фотосуратларида Мўйноқнинг ривожланган даври, балиқчилар, уларнинг қайиқлари, сувнинг кенглиги, ишлаётган заводлар, денгиз бўйидаги болалик манзаралари акс этган. Замонавий фотосуратлар эса бугунги Мўйноқни тасвирлайди. Шу билан бирга, улар Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган Оролбўйини тиклаш ишлари доирасидаги аниқ ўзгаришларни ҳужжатлаштирган. Бу ислоҳотлар экологик, инфратузилмавий, ижтимоий ва маданий лойиҳаларни ўз ичига олиб, ҳудуднинг барқарор ривожланишига қаратилгани билан аҳамиятли. 

Кўргазма Мўйноқга фақатгина Орол денгизи қуришининг оғир оқибатларидан жабр чеккан ҳудуд сифатида эмас, балки унда аллақачон ўзгаришлар юз бераётган, келажакка қадам қўйган ҳудуд сифатида қараш имконини беради. Унда барқарор ривожланиш, янги ечимлар ва умидлар маконига айлана бошлаган минтақага нисбатан ўзгача қараш мужассам. 

Лойиҳа ҳақиқий ислоҳотлар, ҳужжатли тарих ва Ўзбекистоннинг энг муҳим минтақаларидан бири бўлган Мўйноқ тақдирига қизиққан барчани мушоҳадага чорлаши аниқ. 

Камола Юсупова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўйноқ: кеча, бугун, эртага