Москвадаги ҳарбий парад расман кўчирилади
Бу ҳақдаги расмий хабар шу ҳафта эълон қилиниши кутилмоқда.
Бундан аввалроқ Россиядаги фахрийлар ташкилотлари вакиллари мамлакат президентидан 2020 йил 9 май куни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Москвада ўтказилиши режалаштирилган ҳарбий парадни кейинроққа суришни сўраб мурожаат қилишган эди.
Ниҳоят Кремль мазкур қарорни, яъни юбилей паради номаълум муддатга қолдирилишини билдирди. Ушбу маълумотни РФ президенти маъмурияти ва мамлакат Мудофаа вазирлиги тасдиқлаган.
Бу ҳақдаги расмий хабар шу ҳафта эълон қилиниши кутилмоқда.