Москвада мутахассислар CODID-19 га қарши курашда “ақлли кўзойнаклар”дан фойдаланмоқда
“Бу эпидемия пайтида ўта долзарб. Бизга эпидемия шароитида катта фойда берадиган смарт-гласс лойиҳаси таклиф этилди“, — деди у.
Москва шаҳридаги учта касалхонада коронавирус бўйича мутахассислар масофавий тадқиқотлар ва консилиумлар учун “ақлли кўзойнаклардан” фойдаланмоқда, деб маълум қилди Коммунаркадаги касалхона бош врачи Денис Проценко РИА новости мухбири билан суҳбатда.
“Бу эпидемия пайтида ўта долзарб. Бизга эпидемия шароитида катта фойда берадиган смарт-гласс лойиҳаси таклиф этилди“, — деди у.
Унинг айтишича, бу усул экспертларнинг вирус юқтириш хавфини камайтиради ва оғир ётган бемор олдига бориш учун кетадиган вақтни ҳам тежайди. Қолаверса, консилиум ўтказиш имконияти ҳам пайдо бўлади. “Биз виртуаль хонага тўпланамиз, бемор турган жойдаги доктор беморнинг биз истаган жойини намойиш қила олади“, — деди Проценко.
“Биз албатта бу имкониятдан фойдаланамиз. Душанба кунигача ушбу тизим барча тиббиёт марказларига ўрнатилади“, — дея таъкидлади у.