Бугунги кунда республикамизда 30дан ортиқ мономарказларда фуқароларимизга 70дан ортиқ замонавий касб-ҳунар сирлари ўргатиб келинмоқда.  Биргина Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида халқ хўжалиги учун долзарб бўлган 30дан ортиқ касб сирлари ўргатилади.

Ушбу даргоҳда ҳозирда 653 нафар тингловчи ўқияпти. Умумий ҳисобда мономарказнинг ўтган 5 йиллик фаолияти давомида 10 минг нафардан зиёд фуқароларимиз ҳунар ўрганди. Масалан, ёшларимизда маиший электротехника жиҳозларини таъмирлаш соҳасига қизиқиш юқори. Ушбу сердаромад ишни 2 ойда ёки кран оператори касбини 3 ойда эгаллаб, халқ хўжалигининг турли тармоқларига юқори ойликли ишга бориш мумкин. Бугунги кунда битирувчилар халқаро сертификатга эга бўлиб, 89та хорижий давлатга ишга қабул қилинишлари таъминланган. 

Қизиқарли ва долзарб касблардан яна бири сурдо таржимонлик ҳам мономарказда профессионал даражада ўргатилар экан. Имо-ишора орқали мулоқот қила оладиган ёшларга ҳам бугун жамиятимизда талаб анча юқори. 

[gallery-20073]

Кўпчилик иш берувчилар тажрибали пайвандчиларни излаб юришади. Албатта, шунга яраша уларнинг ойлик маошлари ҳам доимо юқори бўлади.   Чунки, бу касб усталарига нафақат юртимизда, балки хорижий давлатларда ҳам талаб юқори бўлиб келган. Уч ой давомида ўқиб-ўрганиб, 2-разрядли пайвандчи-уста сертификати билан битираётган ёшларнинг аллақачон  иш ўринлари тайин.  

Эътиборли томони, ҳар бир фуқаро ўз маҳалласига мурожаат қилиб, йўлланма орқали танлаган фақат бир касбни бепул ўрганиши мумкин.  Курс давомида тинловчилар шунингдек инглиз, рус тилини ва тадбиркорлик кўникмаларини ўрганиб, билимларини оширадилар. Хуллас, давлат томонидан яратиб берилган янги тизим йигит-қизларга 2-3 ой ичида касбли, ҳунарли бўлиб, жамиятимизнинг фаол аъзоси бўлишларига, тезда оёққа туриб олишларига яқиндан кўмакчи бўлмоқда. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/RTa1CuBU_XY?si=487noUNoRCxxk6yO" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов

Аслиддин Алижонов

Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мономарказда ўқишнинг кўплаб афзалликлари бор (+видео)