Мономарказ - ишга талабгорларга яқин кўмакчи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази 2021 йил февраль ойида ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, ўтган қисқа даврда бу ерда юзлаб тингловчилар стилист-косметология, чилангарлик, сантехника, маиший техникаларни таъмирлаш, автосервис хизмати кўрсатиш, ҳайдовчилик, қурилиш, асаларичилик ва иссиқхоначилик, рақамли технологиялар ҳамда бухгалтерия йўналишларида касб-ҳунарга ўқитилди.
[gallery-13403]
Бундан ташқари марказда инглиз, корейс ва рус тиллари бўйича қисқа муддатли курслар фаолият юритмоқда. Тадбиркорликка тайёрлаш тизими ҳам йўлга қўйилган. Шунингдек, бу ерда бандлик масалалари бўйича маслаҳат хизмати кўрсатилади. Касбий малака талаб этиладиган ишни танлаганлар шу ердаги ўқув курсларига жалб қилинади. Бошқа мамлакатларда ишлаш истагини билдирган фуқароларга бу борадаги кўникма ва хорижий тиллар ўргатилади.
Aйни дамда мономарказда 700 дан зиёд тингловчи сабоқ олмоқда. Улар орасида “Aёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турганлар салмоқли қисмни ташкил қилади.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА