Мўминжон Абдуллаев чилилик рақибидан енгилди
Ўзининг учинчи Олимпиадасида курашаётган маҳоратли полвонимиз Мўминжон Абдуллаев “Токио–2020”даги иккинчи беллашувини ўтказди.
Курашчимиз чорак финал босқичида чилилик рақибига қарши курашди.
Ясмани Фернандесга қарши кечган беллашувда рақиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди Абдуллаев ҳам рақиб финалга чиққан тақдирда бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади.
ЎзА