Молиявий саводхонлик – замон талаби
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда Марказий банк ташаббуси билан “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global money week) доирасида “Пулларингизни ҳимоя қилинг, келажагингизни таъминланг!” шиори остида таълим муассасаларида ранг-баранг тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Янги авлоднинг молиявий саводхонлигини оширишда “Aгробанк” AТБ жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, банк мутахассислари томонидан Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида 3-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун интерактив мастер-класс шаклида ўқув тренинг ташкил қилинди.
[gallery-23144]
Бизнес тренер Абдужалол Раҳимов олиб борган машғулотда ўқувчиларга молиявий саводхонлик, даромад ва харажатларни режалаштириш, иқтисодий фаровонликка эришиш, банк омонатлари ҳамда бизнесга биринчи қадам ва тадбиркорлик кўникмалари борасида маълумотлар берилди. Мавзуга оид қизиқарли тақдимотлар бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоиз, бундай машғулотларни туманнинг 5 та умумтаълим мактабида ўтказиш режалаштирилган.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА