Молиявий барқарорлик истиқболлари
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида «Ўзбекистон тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва ресурс базасини мустаҳкамлаш – иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим омили» мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида «Ўзбекистон тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва ресурс базасини мустаҳкамлаш – иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим омили» мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.Академия ректори вазифасини бажарувчи А.Бекмуродов, Ўзбекистон банклар уюшмаси бош директори С.Абдуллаев, молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев, Марказий банк раиси ўринбосари А.Ҳайдаров ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз банк тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги, ресурс базасининг мустаҳкамланишига эришилаётганини таъкидлади.
Тижорат банклари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш, банкларнинг халқаро молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш, инвестиция салоҳиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 6 майдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришда дастуриламал бўлмоқда.
Мутахассислар қимматли қоғозлар бозорини янада такомиллаштириш, давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самаралари ҳақида сўз юритди.
Конференцияда ёш оилаларни тадбиркорликка жалб этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, оилада доимий даромад манбаини яратишда банкларнинг ўрни, тижорат банкларида узоқ муддатли ресурсларни шакллантиришнинг аҳамияти, реал сектор корхоналари инновация фаолиятини инвестицион қўллаб-қувватлаш, иш фаолиятини халқаро стандартларга мослаштириш каби мавзуларда маърузалар тингланди.