“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ҳамда “Рақобат тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

2023 йилда Рақобат қўмитаси вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган товар ва молия бозорларидаги рақобат масалаларига оид 614 норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг 142 тасида давлат ёрдами назарда тутилганини аниқлаган.

Яъни, ҳужжатларда хўжалик юритувчи субъектларга солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, грантлар, давлат кафолатлари каби имтиёзлар берувчи нормалар акс эттирилгани маълум бўлган.  

Маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги ўрганилганда эса  717 та қонун бузилиши ҳолати аниқланган.

Шу боис, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга давлат ёрдами берилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур масала Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилди.

“Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама этилди.  

Мазкур қонун билан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ҳамда “Рақобат тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, “Рақобат тўғрисида”ги қонунга қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар қўллашда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан енгиллик берилиши назарда тутилган.  

Яъни, иқтисодий жиҳатдан паст таъсир даражасига эга бўлган рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишини биринчи марта содир этган хўжалик юритувчи субъектга бундай ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш берилиши ва унга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмаслиги белгиланмоқда.

Мажлисда маъқулланган қонун товар ва молия бозорида соғлом рақобат муҳитининг таъминланишига ҳамда тадбиркорлик субъектларига нисбатан чоралар кўрилишида адолатнинг қарор топишига хизмат қилади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Молия бозорида соғлом рақобат муҳити ва тадбиркорларга чоралар кўрилишида адолат таъминланади