Мамлакатимизда хусусий мулк дахлсизлиги ва мол-мулкнинг ҳақиқий бозор баҳосини шакллантириш ва унинг ишончлилигини таъминлаш юзасидан тизимли чоралар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, баҳолаш фаолиятига оид айрим муаммолар ҳам сақланиб қолмоқда. Хусусан, суд экспертлари ва баҳоловчи ташкилотлар учун умумий баҳолаш қоидалари ва тартиблари белгиланмаган.  

Шу сабабли, “Баҳолаш фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилди.  

Сенат ялпи мажлисида мазкур қонун билан “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилаётгани қайд этилди.  

Унга кўра, баҳоловчи назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишларда ва бошқа тадбирларда (баҳоловчи ташкилот ҳамда ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосида) эксперт сифатида ҳам иштирок этиши мумкин.  

“Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонунга киритилаётган қўшимчаларга асосан камида уч йил иш стажига эга бўлган суд экспертлари баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларда қўлланилган усулларнинг илмий жиҳатдан асослангани нуқтаи назаридан суд экспертизасини ўтказиши мумкин.  

Суд экспертининг текширишларни ўтказишда унинг хулосасига нисбатан белгиланган талабларга, шунингдек, тегишли соҳадаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш бўйича мажбурияти назарда тутилмоқда.  

Сенаторлар маъқуллаган қонун баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини текшириш чоғида муаммоларни бартараф этишга, фуқароларнинг ортиқча харажатларини камайтиришга, шунингдек, мол-мулкнинг ҳақиқий қийматини аниқлашга доир ягона ёндашувни жорий этишга хизмат қилади.  

 Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мол-мулкнинг ҳақиқий қийматини аниқлашга доир ягона ёндашув жорий этилади