Мол-мулк ва ер солиғини ўз вақтида тўлаш зарур
Мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати яқинлашмоқда.
Бухоро вилоятидаги 480 минг 954 нафар солиқ тўловчилардан 255 минг 843 нафари 2021 йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи тўловларини тўлиқ тўлаб бўлди.
Бу вилоят бўйича ҳисобланган солиқларни 50,2 фоизи ундирилди дегани.
Таҳлилларга кўра, вилоятдаги 5 та ҳудуд бу борада етакчи. Хусусан, йиллик ҳисобланган солиқларининг Когон шаҳри аҳолиси 59 фоизини, Бухоро шаҳри аҳоли 57,1 фоизини, Бухоро тумани аҳолиси 56 фоизини, Қоровулбозор тумани аҳолиси 55,9 фоизини ва Олот тумани аҳолиси 54,9 фоизини тўлаб бўлган.
Рақамлар билан айтганда бугунги кунга қадар юртимиз келажаги учун дахлдорлик ҳисси билан яшаётган фуқаролар томонидан қарийб 106,7 миллиард сўмлик солиқ тўловлари амалга оширилган. Афсуски, вилоятнинг бошқа ҳудудларидаги мол-мулк ва ер солиғи тўловларини тўлаш мажбуриятига эга солиқ тўловчиларда ана шундай фаоллик сезилмаяпти.
Бухоро вилояти ДСБ Матбуот хизмати хабарига кўра, вилоятдаги 225 минг 111 нафар жисмоний шахс жорий йилда ҳисобланган солиқлар ҳисобидан ҳали бирор сўм ҳам тўлов амалга оширмаган. Ваҳоланки, жорий йилда ҳисобланган солиқларнинг 50 фоизи 15 апрелгача тўланиши керак эди. Бундай фуқаролар энг кўп Бухоро шаҳрида 39 минг 679 нафар, Шофирконда 20 минг 960 нафар, Жондорда 20 минг 339 нафар, Бухоро туманида 19 минг 436 нафар, Қоракўлда 18 минг 277 нафар, Ромитанда17 минг 222 нафар ва Вобкентда 14 959 нафарни ташкил этади.
Эслатиб ўтиш жоиз, Солиқ кодексининг 423-моддасига биноан, ер ва мол-мулк солиқ тўловларини тўлашнинг охирги муддати 15 октябргача этиб белгиланган.
Солиқларни ўз вақтида тўламаслик, солиқ органи томонидан қарздорликни мажбурий ундирувга қаратилишига сабаб бўлади. Натижада қарздордан солиқ қарзига қўшимча равишда суд харажатлари ҳам (ижро йиғими, давлат божи, маъмурий жарима ва бошқа тўловлар) ундирилади.
[gallery-4169]
Зариф Комилов, ЎзА