Жазо бу инсонларнинг қилган ҳатти-ҳаракатига нисбатан қўлланиладиган ва ўзи танлаган йўлнинг нақадар оғирлигини тушунтириб бергувчи энг охирги чорадир.

Билмайин босдим тиканни тортадирман жабрини, дея афсусланаётган баъзи бир инсонларнинг пушаймонлари уларни жазодан қутқариб қололмайди. Суд жараёнларини кузатаркансиз, судланувчининг оила-аъзолари ҳам оғир ҳолатга тушганлигига гувоҳ бўласиз.

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судида яна бир жиноят ишига ҳукм ўқилиб, жазо тайинланди. Судланувчи бир нафар фарзанди бўла туриб, 39 ёшида қилган жинояти учун бугун суднинг қора курсисида ўтириб, уятдан бошини эгишга мажбур бўлди. Негаки, оғунинг қулига айланган отанинг жинояти фарзанди учун ҳам бир умрлик тамғага айланди.

Судланувчи А.Бегмуротов ўзи яшаб келган уйининг томорқасида униб чиққан, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган 4 туп наша гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб, қонунга хилоф равишда етиштириб келган. Боғбонлик сир асрорини наша ўсимлигида синаб кўрган бу шахс уларни томорқасига ёйиб қуритиб, турли жойларда сақлаган. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан унинг бу қилмиши фош этилди. Текширув натижалари судланувчининг гиёҳвандликка муккасидан кетганлигини исботлади. Емоқнинг қусмоғи бор деганларидек, нашанинг таъсирида кайф қилиб еттинчи осмонда учишнинг жазоси-ку тайин, лекин жигарбанди кўз олдида рўй бераётган жазоланишга оид воқеаларни унинг хотирасидан ўчириб бўлармикан.

А.Бегмуротовга суд ҳукми билан узил-кесил ўташ учун қатъий тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Нима ҳам дердик, фарзандига етказган маънавий жароҳати ҳақида судланувчининг ўйлашига тўрт йил вақт ва имкони бор, зора қилган хатоларини тушуниб етса.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Моҳир “боғбон” тўрт йил қамоқ жазосини олди