Сўнгги йилларда Ўзбекистон тўқимачилик саноати жадал ривожланиб, ташқи бозорларда миллий маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда. Тармоқда янги технологиялар жорий этилиб, ишлаб чиқариш қувватлари кенгаймоқда. Экспорт географияси эса кенгайиб бораётир.

Айниқса, халқаро ҳамкорлик йўналишида амалга оширилаётган ташаббуслар муҳим натижалар бермоқда. Куни кеча Мўғулистонда Ўзбекистон миллий савдо уйининг очилиши ва томонлар ўртасида қатор келишувларга эришилгани бунинг яққол тасдиғидир.

Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Халқаро брендларни жалб қилиш бўлими бошлиғи Абдулазиз Абдураҳимов ЎзА мухбирига қуйидагиларни маълум қилди:

– Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Мўғулистон бизнес-форуми икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашда муҳим воқеа бўлди. Тадбир доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳими, мазкур форум тўқимачилик саноати учун янада унумли бўлди. Чунки “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан Мўғулистон Жун ва тўқимачилик саноати уюшмаси, Мўғулистон Фан ва технологиялар университети ҳамда “Могол Ноос” компанияси билан ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди. Улар орасида Тошкент шаҳрида жун ва кашемир маҳсулотларига ихтисослашган савдо уйини очиш, шунингдек, Ўзбекистонда аралаш матолар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 10 миллион долларлик инвестицион лойиҳа ҳам мавжуд.

Шу куни Улан-Баторда “Made in Uzbekistan” шоурум-кўргазмаси ва миллий савдо уйи очилиши маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Мўғулистон Бош вазирининг ўринбосари Сайнбуянгийн Амарсайхан иштирок этди.

Мўғулистон бозорида ўзбек тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотларига қизиқиш катта. Бизнинг мақсадимиз эса  бу эҳтиёжни сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар билан таъминлаш, икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1 минг 53 квадрат метр майдонда ташкил этилган экспозицияда тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, мебель ва электр жиҳозлари каби йўналишларда фаолият юритаётган 30 дан зиёд ўзбек корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этди.

Кўргазма доирасида B2B ва G2B форматларида учрашувлар ҳам ташкил этилди. Уларда иштирок этган тадбиркорлар янги экспорт шартномалари ва инвестициявий келишувлар юзасидан музокаралар олиб борди.

Ушбу савдо уйининг очилиши нафақат экспорт ҳажмини оширади, балки миллий брендларимизни халқаро бозорда танитишга хизмат қилади. Бу ташаббус икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларда янги босқични бошлаб бериши шубҳасиз.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўғулистонда Ўзбекистон миллий савдо уйи очилди