Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Кончилик ва геология, Қишлоқ хўжалиги ва Рақамли технологиялар вазирликлари масъул ходимларидан иборат кенгайтирилган ишчи гуруҳ Мўғулистонга сафар уюштирди.

Ташриф давомида мамлакатимиз тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исломов “МОНЦАМЭ” ахборот агентлиги мухбирига ҳамкорликни янада кенгайтириш имконияти ва истиқболи хусусида сўзлаб берди:

– Мўғулистон кончилик ва саноат вазирлигида жуда самарали музокара ўтказиб, геология-қидирув ва тоғ-кон саноати истиқболини муҳокама қилдик. Мис, уран, олтин конларини ўзлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратдик. Маълумки, уран саноати халқаро миқёсда юқори даражада тартибга солиш талаб қилинадиган мураккаб соҳа. Кўп йиллар давомида Мўғулистонда геологик қидирув муваффақиятли олиб борилаётганидан хабаримиз бор. Бинобарин, айни пайт уранни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳали йўлга қўйилмаган. Икки дўст мамлакат ушбу хом ашёни халқаро бозорга олиб чиқиш учун ўзаро манфаатли шерикликни йўлга қўйишни назарда тутувчи аниқ таклифлар киритдик. Шу билан бирга мазкур давлатда минерал ресурслар соҳасида ҳам улкан салоҳият мавжудлигини қайд этамиз. Айни йўналиш мамлакат экспортида салмоқли улушга эга. Бу жараёнда биз ҳам махсус ишланмалар, технологиялар билан иштирок этиш ниятидамиз. Зеро, Ўзбекистонда айни йўналишлар бўйича муайян тажриба тўпланган.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўғулистон ва Ўзбекистон тоғ-кон саноатини бирга ривожлантиради