Мўғулистон – Жанубий Корея: Ўзаро савдо қиймати миллиард долларга етади
Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Батмунхийн Батцэцэг Жанубий Кореяга расмий ташрифи доирасида мамлакат Бош вазири Хан Сон Сук билан учрашди. Бу ҳақда "Anadolu" агентлиги хабар берди.
Учрашувда стратегик шериклик кўламини янада кенгайтириш, юқори даражадаги мулоқотни фаоллаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Хан Сон Сук жорий йил бошида Президент Ли Чжэ Мённинг Мўғулистонга давлат ташрифи муҳим аҳамиятга эга бўлганини таъкидлади. Эришилган келишувлар, жумладан консуллик битими имзоланиши ҳамда икки давлат фуқароларига ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонни она тилида топшириш имконияти яратилгани қайд этилди.
Музокара якунида томонлар келгуси беш йил ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга келишиб олдилар. Шунингдек, кенг қамровли иқтисодий шериклик тўғрисида битим тузиш, етказиб бериш занжирини ривожлантириш, рақамли технология ва юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича бирга ишлашга тайёрлик билдирилди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА