Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳукумати раҳбари сифатида 4078 кунлик маррани ортда қолдириб, 1966 йил 24 январдан 4077 кун кетма-кет бош вазир лавозимида ишлаган Индира Ганди рекордини янгилади. Бу ҳақда “NDTV” телеканали маълум қилди.

Бу билан у мустақил Ҳиндистон тарихида мамлакатнинг биринчи ҳукумат раҳбари Жавоҳарлаъл Нерудан кейин иккинчи энг узоқ муддат фаолият юритган бош вазирга айланди.

Моди шунингдек, ўлкада сиёсий партия етакчиси сифатида кетма-кет учта сайловда ғалаба қозонган ягона бош вазир ва 1971 йилдан бери тўлиқ кўпчилик овоз билан ҳокимиятга қайтган биринчи амалдаги ҳукумат раҳбаридир. 

Маълумот ўрнида: Нарендра Моди 1950 йил 17 сентябрда Гужарот штатининг Ваднагар шаҳрида туғилган. У 2014 йилдан бери мамлакат бош вазири лавозимида ишлаб келмоқда. Моди ҳокимият тепасига келганидан сўнг Ҳиндистонда инвестицияларни жалб қилишга қаратилган “Make in India” иқтисодиётини модернизация қилиш дастури ишга туширилди, пул ва солиқ ислоҳотлари амалга оширилди. 2019 йилда у 1950 йилги конституцияда мустаҳкамланган Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақомини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни парламентдан ўтказишга муваффақ бўлди.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Моди Индира Ганди рекордини янгилади