Моди: 31 октябрдаги барча тадбирлар бекор қилинади
Гуджарат и Раджастхан штатларида уч кунлик сафарда бўлган Ҳиндистон Бош вазири Нерендра Моди ўзи иштирокида душанба кунига режалаштирилган барча оммавий тадбирлар ўтказишни бекор қилишга қарор қилди. “ANI” агентлиги хабарига кўра, бундай қарор Мордидаги канопли пиёдалар кўпригининг қулаши оқибатида одамларнинг ҳалок бўлгани сабабли қабул қилинган.
Бекор қилинган режалар орасида Гуджарат штати пойтахти – Аҳмадобод ва бошқа қатор шаҳарларда оммавий тадбирлар бор эди.
Гуджарат штатидаги Масху дарёсидаги Морби кўприги якшанба куни кечки пайт қулаб тушган. Фалокат пайтида кўприкда жами 500га яқин одам бўлгани айтилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 90 нафардан ошган, улар сони яна кўпайиши мумкин, дейилмоқда.
ЎзА