Моддий ёрдам пуллари шаффофлик асосида тарқатилмоқда
Туманда ушбу фармон ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан Марҳамат туманида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Саховат ва кўмак» жамғармаси туман бўлими томонидан бир марталик моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига топширилмоқда.
Туман ҳокими Бобиржон Юлдашев раҳбарлигидаги туман Халқ банки томонидан Полвонтош, Дурафшон, Ровот, Шомат, Пахтакор ҳамда Юқори Ровот маҳалла фуқаролар йиғинларидаги фуқароларга 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.
– Оилада уч киши – мен, турмуш ўртоғим ва ўғлим яшаймиз, –дейди тумандаги Дурафшон маҳалласида яшовчи Сайёрахон Полвонова. – Карантин туфайли вақтинча ишсизмиз. Моддий жиҳатдан анча қийналиб қолдик. Президентимизга раҳмат, ҳар биримизга 220 минг сўмдан пул берилди. Бундан беҳад миннатдормиз.
Туманда ушбу фармон ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар давом этмоқда. Пулларни эгаларига етказиш жараёнларида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.
Вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда бир марталик моддий ёрдам пулларини бериш белгиланган тартиблар доирасида, шаффофлик асосида давом этмоқда.
