Моддий рағбат ва эътибор эҳтиёжманд оилаларга мадад бўлди
Наманган шаҳрининг Давлатобод тумани ИИБ бошлиғи, учинчи сектор раҳбари, подполковник Умиджон Бойхонов бошчилигидаги мутасаддилар Янги йилни хайрли ишбилан бошлашди.
Туманда истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз фуқаролар ва ногиронлиги бор кишилар ҳолидан хабар олиниб, уларга пул маблағлари ҳамда байрам совғалари тарқатилди.

– Ростини айтсам, совға-саломлар, пул маблағлари билан ҳолимиздан хабар олишларини асло кутмагандим, – дейди меҳнат фахрийси Адиба Ахтариева. – Эътибор ва йўқловдан бошим осмонга етди. Илоҳим, кириб келган йилимизда ҳам юртимизни тинчлик-тотувлик, файзу барака, бунёдкорлик ишлари тарк этмасин.
Йўқлов тадбирлари баҳона тумандаги 71 нафар ногиронлиги бор, 50 та кам таъминланган ва 15 та боқувчисини йўқотган оила, якка-ёлғиз инсонларга мурувват кўрсатилди. “Art soft Holding”, “Капиталбанк” Наманган филиали, “Ёшлар савдо маркази” каби саховатпеша ташкилотларнинг янги йил совғалари топширилди.
Оқилхон Дадабоев,
ЎзА