Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди ҳамкорлигида тижорат банклари раҳбарлари иштирокида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масаласига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари А.Ҳайдаров ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ишончли ва мустақил миллий банк-молия тизимини яратиш, аҳолининг банк муассасаларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва уларнинг молиявий саводхонлигини оширишга йўналтирилган изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 26 ноябрда қабул қилинган “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди кўмагида мамлакатимиз банк соҳасини ислоҳ қилиш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Масалан, ушбу ҳамкорлик доирасида “Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини янада ошириш” лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад аҳоли, кичик ва ўрта бизнес вакиллари орасида молиявий хизматларга бўлган талабни кучайтиришдир. Марказий банкнинг 10 нафар ходимига “Банк маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича тренер” сертификати топширилди.

Тадбирда банк муассасалари “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” тамойилига амал қилаётгани қайд этилди. Аҳолининг турли қатлами манфаатлари инобатга олиниб, қатор молиявий хизматлар таклиф қилинмоқда. Айни пайтда мижозлар билан бевосита мулоқот қиладиган банк маслаҳатчилари кўрсатилаётган банк хизматлари самарадорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутиб, мижозлар билан барқарор ва фойдали муносабатлар ўрнатишга ёрдам бермоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда 1000 кишига 1028 банк ҳисобрақами тўғри келаётгани ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг яққол самарасидир.

Ахборот технологиялари соҳаси ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Бугунги кунда мамлакатимиз банклари банк-мижоз, интернет-банкинг ва SMS-банкинг каби масофадан хизмат кўрсатиш турларини таклиф қилмоқда. Мижоз телефон ёки интернетга уланган компьютер ёрдамида хоҳлаган пайтда тўловларни амалга ошириши, ушбу жараённи кузатиши, ҳисобга пул келиб тушгани ёки маблағ сарфланганига оид маълумотларни тезкор олиши мумкин. Тадбирда кўрсатилаётган интерактив хизматларни такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди. Интерактив хизматлар тижорат банклари соҳасида бюрократик тўсиқларни бартараф қилишга ёрдам бермоқда.

Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди вакиллари мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан банк-молия тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар банкларнинг капиталлашуви ва ликвидлигига ижобий таъсир кўрсатиб, банк соҳасини янада ривожлантиришнинг мустаҳкам асосини яратаётганини таъкидлади.

– 2008 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз, – дейди Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди департаменти директори Маттиас Фос. – Ўзбекистон банклари халқаро стандартларга мос равишда жадал ривожланмоқда. Бугунги кунда дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам банк ва мижоз ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда. 250 нафардан зиёд банкир талабни шакллантириш ва мижозга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича малака оширди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш – устувор вазифа