2020 йил 30 сентябрда “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда банк фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича эришилган натижалар муҳокама қилинди ва банк томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, “Ипотека-банк” АТИБ фаолиятининг 2019 йил якунлари, бизнес режаси ижроси, соф фойдани тақсимлаш, банкнинг бошқарув ва назорат органларини сайлаш ва шу каби бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020 – 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5992-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг ““Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкини ўзгартириш ва уни Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 523-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, банк Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоликка (мустақил директорликка) номзодларни сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Номзодлар сифатида халқаро банк-молия соҳасида катта тажрибага эга ва халқаро тан олинган мустақиллик мезонларига мувофиқ бўлган мутахассислар тавсия этилди. Булар:

– лойиҳалар бўйича халқаро эксперт Александр Пиккер (Австрия);
– APQ Global компанияси (Буюк Британия) молиявий директори Весли Дэвис;
– Woods & Co компанияси (Буюк Британия) етакчи маслаҳатчиси Юлия Берещенко;
– “Қозоғистон Иджара Компания” АЖ (Қозоғистон Республикаси) Кузатув кенгаши мустақил аъзоси Татьяна Доган;
– “Салтанат-Мева” Савдо уйи МЧЖ (Россия Федерацияси) бош директори Аваз Таджиев.

Халқаро илғор тажрибага асосан, кучли мустақил директорлик институтининг шаклланганлиги банкда корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлигини белгиловчи энг муҳим мезонлардан бири сифатида кўрилади.

Бундан ташқари, Халқаро молия корпорацияси экспертларининг тавсияларига асосан, Кузатув кенгаши ҳузуридаги қўмиталар қайта ташкил этилиб, банк фаолиятининг асосий йўналишларини тартибга солишга йўналтирилган 5 та янги ихтисослашган қўмита ташкил этилди. Булар:

Аудит қўмитаси;
Рисклар, алоқадор шахслар билан битимлар ва йирик битимлар бўйича қўмита;
Мукофотлаш бўйича қўмита;
Корпоратив бошқарув ва номзодларни кўрсатиш бўйича қўмита;
Стратегия ва хусусийлаштириш бўйича қўмита.

Мазкур қўмиталар банк олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этиш бўйича тегишли масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиб, Кузатув кенгаши ва банк Бошқарувига амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини назорат қилади.

Банк матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мижозлар манфаат – энг олий мақсад