Миср нашри Ўзбекистон ёшлари ҳақида
Мамлакатимизда ёшлар сиёсатига оид ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтидорини юзага чиқариш учун шарт-шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Яқинда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг мамлакатимизда татбиқ этилаётган ёшлар сиёсати, жумладан, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақидаги «2021 йил – Ўзбекистонда ёшлар учун имкониятлар йили» сарлавҳали мақоласи Мисрнинг нуфузли даврий босма нашрларидан бири – инглиз тилида чоп этиладиган «Сада Эл-Балад» журнали саҳифасида босилди. Унда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан зиёдини ёшлар ташкил этиши мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга экани қайд қилинган. Ёшларнинг муносиб авлод бўлиб шаклланиши йўлида муҳим қарорлар қабул қилинаётгани алоҳида таъкидланган.
Мақолада муаллифнинг демографик дивидендга эга бўлиш, ёшларни зарур кўникмалар билан қуроллантириш, бу йўналишда ёшларнинг таълим олиши ва уларнинг бандлиги таъминланиши бўйича аниқ стратегия ишлаб чиқилиши, шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазалари ўз ифодасини топган.
Муҳтарама Комилова, ЎзА