Муносабат

Дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган буюк алломаларимиз, олиму фузалоларимиз илмий-маънавий мероси неча асрларки ўз аҳамияти ва илм-фандаги ўрнини йўқотгани йўқ. Аксинча, аждодларимизнинг бой илмий хазинаси бугунги илм-фан ривожи ва тараққиётига, янгиликларга, янги илмий изланишларга туртки бўлиб келмоқда. Уларни ўрганиш, тадқиқ ва тарғиб этиш, шу билан бирга, буюк аждодларимизнинг фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш ҳамда ёш авлодни аждодларимизга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш долзарб вазифалардандир.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 12 сентябрда қабул қилинган «Буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори муҳим ўрин тутади.

Мирзо Муҳаммад ибн Шоҳруҳ ибн Темур Улуғбек Қўрағоний – буюк астроном ва математик, ўз даврининг атоқли алломаси, давлат арбоби, машҳур ҳукмдор ва соҳибқирон Амир Темурнинг набираси. У 1441-1449 йилларда Мовароуннаҳрни бошқариб, ҳам ҳукмдор, ҳам олим сифатида юртимиз тарихида ўчмас из қолдирди. Улуғбек даврида Самарқанд ўрта асрлар давридаги илм-фан ўчоқларидан бирига айланган. Самарқандда XV асрнинг биринчи ярмида Улуғбекнинг атрофида Ғиёсиддин Жамшид Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи каби таниқли астроном ва математикларни бирлаштирган бутун бир илмий мактаб вужудга келди.

Улуғбекнинг 1417-1420 йилларда Самарқандда қурдирган мадрасаси Регистонда барпо этилган биринчи меъморий ансамблга айланади. Ушбу мадрасага Улуғбек ислом оламининг кўплаб астроном ва математикларини таклиф этади. Шунингдек, Ғиждувон ва Бухорода ҳам мадрасалар қурдирган. Улуғбек томонидан барпо этилган мадрасалар университет вазифасини бажарган. Бухородаги Улуғбек мадрасаси пештоқида «Илмга интилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир» ёзуви сақланиб қолган.

Маълумотларга кўра, Улуғбекнинг дастхати бизгача етиб келган. Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида Мирзо Улуғбекнинг самарқандлик хаттот Азизулло томонидан насх хатида тахминан 1439 йилда, Улуғбек 45 ёшда бўлганида кўчирилган «Зижи Кўрагоний» асари сақланмоқда. Қўлёзма саҳифаларида Улуғбекнинг тузатишлари ҳам бор. Ушбу тузатишлар эса унинг дастхати, ёзуви ҳақида маълумот беради.

Мустақиллик йилларида Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш ва оммалаштириш, илмий меросини чуқур ўрганиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди, кўплаб тадқиқотлар қилинди. Юқоридаги Президент қарори ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни янада юқори поғонага кўтаришда алоҳида аҳамият касб этади.

Қарорда Мирзо Улуғбек илмий-маърифий меросини мамлакатимиз ва халқаро миқёсда янада чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, 2024 йилда Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади, 10-11 октябрь кунлари «Мирзо Улуғбек: буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби» мавзусида халқаро конференция ўтказилади.

Шунингдек, аллома илмий-ижодий меросига мансуб қўлёзма ва бошқа маданий бойликларни реставрация қилиш, уларни ишончли сақлаш учун зарур шароит яратиш чоралари кўрилади. Алломанинг «Зижи жадиди Кўрагоний» асарини ўзбек, рус ва инглиз тилларида, «Тўрт улус тарихи» номли тарихий асарининг ўзбек тилига таржимасини қайта нашр қилиш кўзда тутилган. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Мирзо Улуғбек даврига оид асарлар қўлёзмаларининг кўргазмаси ташкил этилади.

Мирзо Улуғбекнинг бой меросини ўрганиш мақсадида халқаро миқёсда кенг кўламли илмий изланишлар олиб бориш, шу мавзуда илмий, бадиий-публицистик асарлар яратиш, хорижий олимларнинг асарларини ўзбек тилида нашр қилиш ишлари ташкил этилади. Мирзо Улуғбек сиймоси тасвирланган, унинг шахси, давлат арбоби сифатидаги фаолияти ва алломанинг илмий-маърифий меросига бағишланган кўргазмали ахборот воситаларини тайёрлаш, медиа маҳсулотлар ва аудиовизуал асарлар яратиш ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, интернет ҳамда ижтимоий тармоқларга жойлаштириш каби долзарб вазифалар ўз аксини топган.

Буюк аждодимиз асарларининг, илмий меросининг миллий ва умуминсоний мазмун-моҳияти беқиёс. Улар ёш авлод интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш ҳамда келажагимиз эгаларини Янги Ўзбекистоннинг муносиб бунёдкорлари этиб тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Шундай экан, мазкур қарорда белгиланган вазифалар Мирзо Улуғбекнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ёш авлод ўртасида тарғиб этиш, қолаверса, дунё олимларининг эътиборини яна бир карра жалб этишга, аждодларимизнинг асрлар давомида ўз аҳамиятини йўқотмай, сайқал топиб келаётган илмининг дунёга таралишига хизмат қилади. Буюкларимиз илмий-маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, уларга муносиб издош бўлиш эса бугунги давр авлодининг бурчи ва вазифасидир.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирзо Улуғбек сиймоси ва мероси яна бир бор дунёга таралади