КУН ТАРИХИ

БУГУН

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА

1403 йил (617 йил олдин) – темурий шаҳзода Амир Темурнинг набираси Жаҳонгир Мирзонинг тўнғич ўғли Муҳаммад Султон Кичик Осиёдан қайтаётиб Қора Ҳисор мавзейида шамоллаб 27 ёшида вафот этди.

Амир Темур суюкли ўғли Жаҳонгир Мирзо вафотидан сўнг ўзининг барча орзу-умидларини Муҳаммад Султонга боғлаб, уни ўзидан кейин тож-у тахтнинг ягона вориси деб биларди. Бироқ бу ворис ҳам бевақт оламдан кўз юмди.

1447 йил (573 йил олдин) – Хуросон ҳукмдори Соҳибқирон Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Мирзо Улуғбекнинг отаси Шоҳрух Мирзо Шероздан Ҳиротга қайтаётиб, йўлда тўсатдан вафот этди.

Давлатни идора қилишдан кўра тоат-ибодат, диний китоблар мутолааси билан машғул бўлишни афзал кўрган Шоҳрух 1446 йилда Шерозни қамал қилган набираси Султон Муҳаммадга қарши қўшин тортади. Сафарда Шоҳрухнинг хотини Гавҳаршодбегим ҳам бирга ҳамроҳлик қилади.

Гавҳаршодбегим набираси Султон Муҳаммадни исёнга ундаган амалдорлар қаторида бир неча саййидларни ҳам қатл этишни Шоҳрухдан талаб қилади.

Шунда Шоҳрух унинг сўзига кириб, ҳатто Амир Темур ҳам қатл этишга журъат этмаган саййидларни ўлимга буюради. Саййидлар дор устида туриб Шоҳрухни дуойи бад қиладилар.

Ўзбек шоири, адабиётшунос ва давлат арбоби Давлатшоҳ Самарқандий Шоҳрухнинг ўлими ва унинг авлодларининг тез орада қирилиб кетганини мазкур саййидларнинг қарғиши билан боғлайди.

1567 йил (453 йил олдин) – шайбонийлардан бўлган Балх ҳокими Пирмуҳаммадхон вафот этди. У Балхни 1546–1567 йилларда идора қилган.

1907 йил (113 йил олдин) – композитор, дирижёр ва жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти Толибжон Содиқов таваллуд топди (вафоти – 1957 йил). У 1939-1948 йилларда Ўзбекистон композиторлар уюшмасининг биринчи раиси бўлган. Вафотидан сўнг 2003 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

1912 йил (108 йил олдин) – Зокировлар сулоласи асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Карим Зокиров дунёга келди (вафоти – 1977 йил).

1917 йил (103 йил олдин) – тошкентлик кўз касалликлари мутахассиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Муҳаммаджон Комилов дунёга келди (вафоти – 2000 йил).

1920 йил (100 йил олдин) – самарқандлик ашулачи, опера хонандаси, профессор, Ўзбекистон халқ артисти Насим Ҳошимов таваллуд топди (вафоти – 2000 йил).

1980 йил (40 йил олдин) – Навоий вилоятидаги Навбаҳор тумани ташкил этилди. У 1988 йилда Навоий туманига қўшиб юборилган, 1992 йилда яна алоҳида туман сифатида қайта тузилган.

2004 йил (14 йил олдин) – Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида Амударё устида бунёд этилган кўприк фойдаланишга топширилди.

ЖАҲОН ТАРИХИДА

1209 йил (811 йил олдин) – Озарбайжон шоири ва маърифатпарвари Низомий Ганжавий вафот этди (таваллуди – 1141 йил). Унинг 20 минг байтдан иборат шеърий девони бўлган. Асосий асари – “Хамса”. Навоийдан тортиб барча ўзбек шоирлари Низомий Ганжавийни ўзларига устоз деб билишган. 1947 йилда Тошкент педагогика институтига Низомий номи берилган.

1824 йил (196 йил олдин) – немис физиги, Берлин Фанлар академияси аъзоси Густав Роберт Кирхгоф дунёга келди (вафоти – 1887 йил).

1832 йил (188 йил олдин) – француз органик кимёгари ва минерологи Шарль Фридель дунёга келди (вафоти – 1899 йил). У сунъий усулда кварц, рутил, топаз ва бошқа минералларни олган.

1938 йил (82 йил олдин) – Австрия Германия қўшинлари томонидан босиб олинди (Австриянинг “Аншлюс” қилиниши).

1947 йил (73 йил олдин) – АҚШда Трумен доктринаси эълон қилинди.

1968 йил (52 йил олдин) – Маврикий Буюк Британия Ҳамдўстлиги доирасида мустақил давлат деб эълон қилинди.

Аммо ҳали Олий ҳокимиятни Буюк Британия қироличаси тайинлайдиган генерал-губернатор идора қилар эди. Ниҳоят, 1992 йил 12 мартда (28 йил олдин) мамлакат республика деб эълон қилиниб, Маврикий Республикаси номини олди.

1973 йил (47 йил олдин) – Сурия Араб Республикасининг Конституцияси қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирзо Улуғбекнинг отаси дуойи бад туфайли вафот этганми?