Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар мамлакат иқтисодий барқарорлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.

Бу жараёнда "Бир контур – бир маҳсулот" тамойили ресурсларни оқилона тақсимлаш билан бирга, ёшларнинг агросаноат соҳасида билим ва малакага эга бўлишига хизмат қилмоқда.

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани эса бу ислоҳотларнинг илғор намунаси сифатида эътироф этилмоқда. Жорий йилда Президентнинг 2024 йил 5 апрелдаги "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида 484 нафар ёшга 251 гектар ер майдони ажратилди. Ёшлар бу ерларда нафақат мустақил фаолият бошлаш имконига эга бўлмоқда, балки илмий-техник кўмак ва бизнес кўникмалари билан ҳам таъминланмоқда. Бу эса уларга  иқтисодий мустақиллик  ва самарали фермерлик йўлини очиб бермоқда.

Мирзаободлик ёшлар қовуннинг "Оқ уруғ", "Обиноввот", "Чиллаки", "Босволди", "Кўкча", "Амри" каби бозорбоп навлари ҳамда шолининг "Аланга", "Лазер", "Авангард" навларини экишмоқда. Бу маҳаллий бозорда рақобатбардош маҳсулотларнинг кўпайиши ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

– Биз ёшларга фақат ер тақдим этмаймиз, балки ўзига ишонч ва кенг келажакни ҳам берамиз, – дейди туман ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари Сирожиддин Кенжаев. – Ёшлар агротехника, замонавий технологиялар ва бозор механизмлари бўйича мунтазам ўқувларда қатнашмоқда. Энди улар ерга “Нима чиқар экан?” деб эмас, “Қандай қилиб сифатли маҳсулот етиштириб, даромад олишим мумкин?” деган ёндашув билан қарамоқда.

Бу янгича ёндашув ёшларни агробизнес соҳасида мустақил тадбиркор сифатида шакллантиришда катта роль ўйнамоқда. "Бир контур – бир маҳсулот" тамойили асосида ишлаш эса маҳсулот сифатини ошириш, ҳосилдорликни юксалтириш ва бозор талабларини қондиришга имкон яратади.

Деҳқонобод  маҳалласида яшовчи Нажмиддин Абдуалиев 50 сотих ерда қовуннинг “Оқ уруғ” навини экиб, ўрта ҳисобда айтганда ундан 150 центнер ҳосил олишни режалаштирган.

– Қовун етиштириш мен учун фақат тирикчилик манбаи эмас, балки ҳаёт тарзи ва келажакка ишончдир, – дейди у. – Илмий ёндашув ва онлайн платформалар орқали олган билимларим бозор талабларига мос маҳсулот танлашда катта ёрдам беряпти.

М. Улуғбек маҳалласида истиқомат қилувчи Шоҳрух Ҳасанов эса 50 сотих ерда гуручнинг “Аланга” ва “Авангард” навларини экиб, 60–65 центнер ҳосил олишни мақсад қилган.

– Шоли парвариши масъулият талаб қилади. Агар ҳар бир босқични режали ва интизомли амалга оширсангиз, яхши даромадга эришиш мумкин, – дейди у. – Бунда тажрибали деҳқонлар ва мутахассисларнинг маслаҳати катта аҳамиятга эга.

Дўнгариқ маҳалласидан Қурбонбек Қорабеков эса 35 сотих ерда 600 туп анор парвариш қилмоқда. Унинг таъкидлашича, бу анорлар 66 йиллик тарихга эга.

– Отам Бойбўта бобо 1959 йилда Зоминдан кўчиб келиб, шу ерда боғ барпо этган. Ҳар тупдан 40–45 килограмм анор ҳосил оламиз. Бу йили 20–25 тонна ҳосил деганидир, – дейди Қурбонбек бобо. – Анорчилик  менинг ҳаётим ва авлоддан авлодга ўтадиган қадриятдир.

Унинг тажрибаси ёшларга амалий намуна бўлиб хизмат қилмоқда. Маҳаллада ёшлар қовун ва анор етиштиришни “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ривожлантирмоқда.

Бу жараёнда хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Улар ерда ва уйда меҳнат тақсимотини самарали ташкил этиш, маҳсулотни қайта ишлаш ва савдога чиқаришда ўз ўринларини топмоқда. Бу эса оила иқтисодиётини мустаҳкамлаш билан бирга, маҳаллий жамоаларнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигига ҳисса қўшмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили Мирзаободда қишлоқ хўжалиги соҳасида самарадорликни ошириш, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва замонавий билимлар билан таъминлашнинг асосий механизмига айланмоқда.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мирзаободлик ёшлар ерларининг ҳақиқий эгасига айланмоқда