Мирзаободда ёшлар сайли бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги марказий ўйингоҳда “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ёшлар сайли ҳамда гала концерт бўлиб ўтди.
Ёшлар сайли доирасида футбол, гимнастика, волейбол, арқон тортиш, тош кўтариш, шахмат, теннис бўйича мусобақалар ташкил этилди. Кўтаринки кайфиятда, муросасиз баҳсларга бой тарзда бўлиб ўтган мусобақалар гала-концерт уланиб кетди.
Гала-концертда элимиз суйган хонандалар ўзларининг куй-қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.
[gallery-11520]
Гала-концерт якунида йиғилган ёшларга жорий йилнинг 30 апрель санасида бўлиб ўтадиган Референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА