Мирзаободда божхоначилар тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди
Божхона органлари тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиб, уларга амалий ёрдам бериш мақсадида учрашувлар ўтказмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Мирзаобод тумани ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси Мирзаобод тумани бўлими ва Мирзаобод туманида жойлашган “GULISTAN GOLD YARN” МЧЖ мутасадди раҳбарлари иштирокида ишлаб чиқариш жойида тадбиркорлар билан «мижозбай» учрашув ўтказилди.

Учрашувда божхона соҳасига оид янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан тасдиқланган йўл харитаси, божхона расмийлаштируви жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва Президентимизнинг 2022 йил 23 декабрдаги «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, божхона соҳасида коррупцияга қарши курашиш борасида эришилаётган натижалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, учрашув якунида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги экспорт салоҳиятини ошириш бўйича келишиб олинди.
Ш.Суяров, ЎзА