Миробод туманида 7 мингдан зиёд кўчат экилди
Наврўз яқин. Қутлуғ кунни халқимиз кўтаринки кайфият, яхши ниятлар, эзгу орзулар билан кутиб олади.

Бу йилги янгиланиш байрамига Президентимиз ташаббуси билан “Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида катта тайёргарлик кўрилмоқда.
Бу жиҳатлар байрам арафасида ташкил этиладиган ҳашар тадбирларида ҳам ўз аксини топмоқда.
Мана шундай шукуҳли дамларда Вазирлар Маҳкамасининг ободонлаштириш ва тозалик тадбирларини кучайтириш, хайрия ҳашари ўтказиш ҳақидаги фармойиши қабул қилинди. Зеро, обод ва покиза, одамлари аҳил ва ҳамжиҳат юрт байрамлари доим файзли ўтади.
Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокимлиги
матбуот хизмати 14-15 март кунлари “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарининг бориши ҳақида тезкор маълумот тақдим этди.
Унга кўра, тумандаги 39 маҳаллада ўзаро меҳр-оқибат ва саховатни янада кучайтириш, ижтимоий ҳамкорлик, беғараз ёрдам ва мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллаларни, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилашга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Тумандаги ҳашар тадбирларида ҳозиргача 15 мингдан зиёд фуқаро иштирок этиб, 7 мингдан кўпроқ дарахт кўчати ва 20 мингдан ортиқ гул экилди. Бунинг учун 30 дан зиёд техника жалб этилди.