Миришкорлар меҳнатининг мўл ҳосили
Сурхондарё вилоятида бошоқли дон ҳосилини қисқа фурсатларда йиғиб олиш тадбирлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Ғалла ўрим-йиғимига 302 та “Кейс” ва “Клаас” русумидаги дон ўриш комбайни жалб этилган.
Сурхондарё вилоятида бошоқли дон ҳосилини қисқа фурсатларда йиғиб олиш тадбирлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Ғалла ўрим-йиғимига 302 та “Кейс” ва “Клаас” русумидаги дон ўриш комбайни жалб этилган.Ангор туманидаги “Самандаров Хурсан” фермер хўжалиги 28 гектар ерда етиштирган ғалладан мўл ҳосил кўтариб, шартнома мажбуриятини ортиғи билан бажарди. 25 нафар ишчи меҳнат қилаётган хўжаликнинг ғалладан бўшаган майдонларида сомондан тозалаш ва шудгорлаш ишлари пешма-пеш олиб борилаётир. Баравж ўсаётган ғўза эса барча агротехника қоидалари асосида парваришланмоқда.