Миришкорда ёшлар маркази очилди
Қашқадарё вилояти Миришкор туманида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев таклифи ҳамда Миришкор туман ҳокими Шерали Санаев ташаббуси билан “Ёшлар шаҳарчаси” фаолият бошлади.
Тумандаги Гулистон қишлоғи ҳудудидаги қарийб 10 гектар ер майдонида ташкил этилган мазкур “Ёшлар шаҳарчаси”да юздан ортиқ “Aёллар ва ёшлар” дафтарига киритилган хотин-қизнинг бандлиги таъминланган трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона, 3 нафар хотин-қиз иш ўрнига эга бўлган гўзаллик салони, 5 нафар хотин-қиз ишлаётган нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи "Миришкор экспорт" хусусий корхонаси фаолият бошлади.

Шунингдек, 60 ўринли 20-сонли ДМТТ, аниқ ва табиий фанлар, инглиз, француз тилларида ёшларга қўшимча дарс беришга ихтисослашган "Зармас Фриго Импех" МЧЖга қарашли "Бўлажак талаба" ўқув-маркази энди аҳоли хизматида.
Туман aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ташкил этилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, «Aёллар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган 34 та оилага барча шароитларга эга хонадонлар ҳам топширилди.

Ў.Баротов, ЎзА