Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида кадастр ходимлари учун Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг туман филиали қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

– Авваллари таъмирланмаган тор, охори тўкилган хоналарда ишлашимизга ҳам тўғри келган, – дейди филиалнинг мурожаатлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Ирода Эллиева. – Бугун эса замонавий техникалар билан жиҳозланган тоза ва ёруғ хоналарда ишламоқдамиз. Бугун биз учун яратилган шароитлардан мамнунмиз.

Филиалда жами 9 та хона, 1 та мажлислар зали ва 1 та архив маълумотлари сақланадиган хоналар янгидан таъмирланиб, замонавий мебеллар билан жиҳозланди.

Айтиш жоизки, кадастр ташкилоти доим халқ билан бирга, халқ билан ишловчи ташкилотлардан бири бўлиб келган. Шундан келиб чиқиб, аҳоли вакилларига юқори даражада хизмат кўрсатиш мақсадида филиал замонавий кўринишга келтириб жиҳозланди. 

Эндиликда 20 дан ортиқ кадастр ходимлари замонавий, барча қулайликларга эга филиалда фаолият олиб боради

Бинонинг тантанали очилиш маросимида бошқарма бошлиқлари, нуроний отахонлар филиалдаги шарт-шароитлар билан танишди.

Ўлмас Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миришкорда кадастр биноси янгиланди