Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги доирасида Бухорода “Мир Араб битирувчилари” форуми ўтказилди. Тадбирда юртимиз ва хорижий давлатлардан туризм соҳаси ва диний ташкилотлар, нуфузли халқаро тузилмалар вакиллари қатнашди. Форум Қуръон тиловати билан бошланди.

– “Қуббатул Ислом” деб эътироф этилган Бухорои шарифда ҳар бир тарихий обида халқимизнинг бой ўтмишидан, юксак тафаккуридан дарак беради. Бунёд этилганига салкам 500 йил бўлган Мир Араб мадрасаси фикримизнинг ёрқин намунасидир, – дейди форумда сўзга чиққан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков. – Ушбу мадраса милодий 1530-1536 йиллари халқ орасида “Мир Араб” номи билан машҳур бўлган олим Саййид Абдуллоҳ Яманий томонидан қурилган. 

Мир Араб мадрасаси ихлос асосида қурилган биноларданки, унинг фаолияти беш юз йилдан буён давом этиб келмоқда. Ҳатто советлар замонида ҳам бу даргоҳдан кўплаб олимлар, уламолар ва дин пешволари етишиб чиққан. Ўтган салкам кам 500 йил давомида мадрасада сон-саноқсиз толиби илмлар сабоқ олди. Шарқу Ғарбга илм нурини таратишдек эзгу йўлда хизмат қилган бу даргоҳдан кўплаб буюк зотлар етишиб чиқди. Мадраса Ўрта Осиё, Афғонистон, Эрон, Россия, Кавказ, Озарбайжон, Доғистон каби давлатлар мусулмонлари ҳаётида ҳам муҳим ўрин эгаллаб келган. Ушбу даргоҳда таълим олган битирувчилар, мазкур мамлакатларда дин соҳасида етакчилик қилмоқда. 

[gallery-9417]

Мир Араб мадрасасидан етишиб чиққан юзлаб фозиллар ўз миллатининг фахру ифтихорига айланган. Айниқса, Шаҳобуддин Маржоний, Галимжон Борудий, Муса Бигиев каби татар халқининг буюк фарзандлари, Садриддин Айний, Абдуллажон Калонзода каби тожик олимлари, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тенг фарзандлари Олимхонтўра ва Алихонтўра Соғунийлар, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат, Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳазратлари, Оллошукур Пошшозода, Талгат Тожуддин, Аҳмад Қодиров каби мўътабар уламолар ўз вақтида минтақада дин софлигини таъминлаш, муқаддас динимизни ниқоб қилиб ўз сиёсий найрангларини ўтказмоқчи бўлган ғайриинсоний кучларга қарши маънавий кураш олиб бориш, унинг турли фирқаларга бўлинишдан асраш, соф ислом маърифатини кенг тарғиб этишда жонбозлик кўрсатиб, ўз юртларида тинчликни таъминлашда муносиб ҳисса қўшган.

Эзгу анъаналар руҳи билан суғорилган мадраса янада янгича куч ва ғайрат билан ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Айниқса, истиқлол йилларида Бухоро яна ислом маърифати марказларидан бири мақомини эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Мазкур мақсадда бугун вилоятда учта мадраса, 100 дан ортиқ исломий йўналишдаги диний ташкилотлар фаолият юритмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Бухоро давлат университетида “Ислом тарихи ва манбашунослиги” таълим йўналиши очилди. Бухоро Мир Араб мадрасаси олий таълим муассасаси мақомига кўтарилди. Мир Араб мадрасаси ҳузурида “Тасаввуф илми мактаби” ташкил этилди. Бундан ташқари, Бухородаги ислом маънавияти дарғалари, буюк алломаларимиз зиёратгоҳлари таъмирланиб, уларнинг бой маънавий-илмий мероси чуқур ўрганилмоқда.

Мир Араб мадрасасининг Ислом маънавий цивилизациясига қўшган ҳиссасини уммонга қиёслаш мумкин. Ушбу уммонни биз нечоғли тадқиқ этиб, унинг тубига шўнғийверсак, шу қадар кўп ирфоний дуру марваридларни кашф этамиз. Форум табаррук ёшдаги илм даргоҳининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини яна бир бор аниқлаш ва баҳолаш, янги илмий тадқиқотларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда Кавказ мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Гамархонум Жавадли, Ставрополь ўлкаси муфтийси, “Мир Араб” мадрасаси битирувчиси Муҳаммад Раҳимов ва бошқа таниқли уламолар, исломшунос-диншунос олимлар, турли илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ҳамда диний соҳа вакиллари (Мир Араб мадрасаси битирувчилари)нинг маърузалари тингланди.

Анжуманда “Мир Араб мадрасаси тарихи: кеча ва бугун” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мир Араб битирувчилари форуми