Жорий йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Дубай шаҳрига борди.

Дубайда 12 декабрга қадар давом этадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқаро иқлим саммити – "COP28"да 190 дан ортиқ давлатнинг 70 мингдан зиёд делегатлари, хусусан, ҳукумат раҳбарлари, олимлар, бошқа соҳага оид шахслари иштирок этиб, саммитда инсониятнинг Париж келишуви мақсадларига эришиш йўлидаги прогрессини таҳлил қилди.

Бутунжаҳон иқлим бўйича саммитининг олий даражадаги Сегмент сессиясида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иқлим ўзгариши бўйича минтақамиздаги экологик вазиятни яхшилаш борасида миллий баёноти билан қатнашди.

Таъкидлаш жоизки, "COP" саммитнинг расмий номи бўлиб, БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференциясидир.

Бир сўз билан айтганда, БМТ томонидан ҳар йили ўтказиладиган мазкур саммит иқлим ўзгариши билан қандай курашиш ва унинг оқибатларига мослашиш бўйича истиқболли режаларни татбиқ қилиш платформаси саналади.

Саммит кенгаши 1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясини (UNFCCC) имзолаган давлатлар келишувида таркиб топган. Шундан буён саммитда ҳар йили иқлим ўзгариши натижасида юз бераётган сув тошқинлари, катта ўрмон ёнғинлари, рекорд даражадаги кутилаётган энг иссиқ оби-ҳаво муҳокама қилинади.

Унда йиғилган давлат раҳбарлари қўшма мақсадларни ишлаб чиқиш, табиий иқлимни сақлаш учун инфратузилмаларни молиялаштириш ва минтақавий муаммоларни биргаликда ҳал қилиш каби масалаларни кўриб чиқади.

Саммит доирасида 2015 йилда "COP"да Париж келишуви қабул қилинганидан буён иштирокчи давлатлар глобал ҳароратнинг цельсий бўйича 2 даражадан ошишига йўл қўймасликка эришишда реал музокаралар олиб борди.

Мазкур саммитда аъзо давлатлар биринчи марта Париж келишувининг “глобал инвентаризацияси” – Париж мақсадларига эришиш йўлида инсониятнинг жамоавий тараққиёти таҳлилини ўтказдилар. Жумладан, иқлим бўйича мақсадларга эришиш учун халқаро ҳамжамиятни йўналтира оладиган режа ишлаб чиқди. Ҳукумат раҳбарлари ушбу глобал режани иқлим ўзгариши бўйича миллий режаларга киритиш ва 2025 йилда БМТга прогресс ҳақида ҳисобот бериш борасида музокаралар олиб борди.

Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев глобал иқлим саммитининг ялпи сессиясида нутқ сўзлади.

Дастлаб Ялпи мажлисда Ўзбекистон етакчиси БААнинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги глобал ташаббуслари ва “яшил” тараққиётга қўшаётган улкан ҳиссаси борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, сайёрамизда иқлим муаммолари барқарор ривожланиш йўлида энг асосий таҳдидга айланиб улгургани, ҳатто дунё геосиёсий архитектурасига ҳам салбий таъсир қилаётганини баён қилди.

Дарҳақиқат, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари сифатида Орол фожиаси туфайли Марказий Осиёда тарихий йўқотиш юз бермоқда. Минтақа атроф-муҳити, инсонлари саломатлиги ва бошқа омилларга таъсир қилаётгани сир эмас. Чунончи ҳаво ҳароратининг ошиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпайгани, фавқулодда иссиқ кунлар сони 2 марта ортаётгани, музликлар майдонининг учдан бир қисми йўқолиб бораётгани биргина Марказий Осиёда эмас, бутун дунёда экологик хавф  туғдирмоқда.

Саммитда Марказий Осиёда ҳаво ҳароратининг икки баробар ошгани, тупроқ эрозияси 30 миллион аҳоли турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатаётгани, такрорланиб турувчи чанг ва қум бўронлари одатий ҳолга айлангани ташвишли ҳолат экани қайд этилди. Айниқса, ичимлик суви тақчиллиги, ҳаво ифлосланиши, биохилма-хиллик йўқолиши, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги пасайиши каби муаммолар тобора газак олаётган глобал хавф сифатида минтақада хатарли нуқтага етиб келди.

Саммитда давлатимиз раҳбари томонидан экологик вазиятни ўнглаш, барқарор ривожланиш сари дадил одимлаш мақсадида Янги Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш стратегиялари ҳаётга кенг жорий қилинаётгани, муқобил энергия улуши икки бараварга кўпайтирилгани муаммоларнинг ижобий ечими сифатида кўрсатиб ўтилди.

Бу борада Бирлашган Араб Амирликлари каби фаол ҳамкорлик самараси ўлароқ, 2030 йилга бориб 25 гигаватт қайта тикланувчи энергия қувватини барпо этиш, “яшил” водород ишлаб чиқариш бўйича илк амалий ишлар бошлангани эътироф этилди.

Минтақада яшиллик, ландшафтларни асраб-авайлаш устувор стратегик мақсад бўлиб айни пайтда “Яшил макон” умуммиллий тадбирлар доирасида 1 миллиард туп кўчат ўтқазилаётгани алоҳида урғуланди.

Иқлим ўзгаришига қарши бирдамлик...

Орол денгизининг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда ўрмонлар барпо этилиши, иқлим ўзгаришига қарши бирдамлик ва кенг масштабдаги халқаро ҳамкорлик орқали самарали курашишнинг намунасидир.

“Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик” (P4G) дастури истиқболли халқаро ташаббус ҳисобланади. Мазкур “яшил” ривожланиш лойиҳасига ўтаётган мамлакатлар бугунги кунда ўндан ортиқ бўлиб, уларнинг бири Янги Ўзбекистон ҳисобланади. “P4G” институционал инновацион лойиҳа бўлиб, нуфузли халқаро бирлашмалар, молиявий институтлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон “Яшил” иқтисодиёт стратегияси”ни амалга ошириш учун зарур инвестицияларни жалб қилиш, “P4G” йўналишидаги ҳамкорликни минтақавий ва халқаро ҳамкорлар билан интеграциялаштирмоқда.

Хусусан, "Ўзбекистон-2030" стратегиясида ҳам "яшил" иқтисодиётга ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларини халқимиз ҳаётига қулай, кенг кўламда жорий қилиш кўзланган. Жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларини 25 минг мегаваттга ҳамда жами истеъмолдаги улушини 40 фоизга етказиш режалаштирилган.

Бугунги кунда, айниқса, 9 гВт қуёш ва 5 гВт шамол электр энергияси станцияларини давлат-хусусий шериклик асосида ҳамда қуввати салкам 2 гВт бўлган 28 та гидроэлектр станцияларини қуриш ишлари жадаллаштирилмоқда.

Бунга давлатимиз раҳбари ноябрь ойида Сурхондарёга ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш мақсадида ташриф буюрганида катта эътибор қаратди.

Шамол электр энергияси станциялари ва кичик гидроэлектр станциялари кенг йўлга қўйилиши ҳисобига республикамизда миллиардлаб куб метр табиий газ тежалиши билан бирга, йил бошидан буён қуёш фотоэлектр станциялари орқали 3 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Натижада 613 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинган. 1,5 минг тонна ис газлари тарқалишининг олди олинган.

Хусусан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “яшил” ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида бир қатор режали кўрсаткичлар мақсад қилиб қўйилган.

Жумладан, 2030 йилгача мамлакатимизда “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва “яшил” ўсишни таъминлаш, иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.

Долзарб бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 гВтга ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30 фоизидан кўпроғига етказиш, натижада саноат соҳасида энергия самарадорлигини камида 20 фоизга ошириш мўлжалланган.

Ҳақиқатан, ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 30 фоизга камайтиради.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш, йилига 200 миллион кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 миллиарддан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30 фоиздан ортиқроққа кенгайтириш бўйича белгиланган мақсадлар ҳаётимизга кенг татбиқ қилинмоқда.

Шунингдек, республика ўрмон фонди захиралари кўрсаткичини 90 миллион куб метрдан ортиқроққа етказиш, ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65 фоиздан ошириш ва саноат тармоқларида “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш, 25 та корхона ва ташкилотда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг энергия сиғими кўрсаткичини 2026 йилга келиб 2022 йилга нисбатан 20 фоизга камайтиришга қаратилган.

Илгари сурилган таклифлар...

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида бир қатор таклифларни ҳам илгари сурди. Хусусан, Париж шартномаси доирасида Глобал ҳадли механизмга тезроқ ўтиш, Марказий Осиё иқлим мулоқоти платформасида Адаптация стратегияси ишлаб чиқилаётгани, “Йўқотиш ва зарарлар” жамғармасини ташкил этиш бўйича қабул қилинган муҳим қарор ижросини амалга оширишни, шунингдек, глобал миқёсда кам углеродли иқтисодиётга ўтиш инклюзивлиги, бу муаммони “Катта еттилик ва йигирмалик” форматларида доимий кўриб чиқиш шулар жумласидан.

Бундан ташқари, БМТ резолюцияси асосида Оролбўйи ҳудудини экологик офат зонасидан “инновациялар, технологиялар ва янги имкониятлар минтақаси”га айлантиришни, бу ерда Иқлим технологиялари халқаро экспо-хабини яратишда яқин ҳамкорлик таклиф этилди.

Иқлим ўзгаришига қарши курашда илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиб, Тошкентдаги “Яшил университет” негизидаги “Иқлим илмий форуми”да давлатлар етакчи олим ва экспертлари иштирок этишини, Ер деградацияси, сувдан фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари форум кун тартибидан жой олиши, БМТ билан 2024 йил Ўзбекистонда “Иқлим миграцияси” конференциясини ўтказиш, Халқаро меҳнат ташкилоти билан “Яшил” бандлик дастури”ни ишлаб чиқиш ва Моделлаштириш марказини ташкил этиш, "COP" Ёшлар конференциясини мамлакатимизда юқори даражада ташкил этиш иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича умумбашарий ғояларга доимо содиқлик рамзи сифатида эътироф этилди.

Давлатимиз раҳбарининг глобал даражадаги таклифлари келгуси йили Самарқанд халқаро иқлим форумини ўтказиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг алоҳида резолюциясини қабул қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали алоқалар барқарор ва жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, 2023 йил бошидан буён Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари товар айирбошлаши 30 фоизга ошди, қўшма корхоналар ва тўғридан-тўғри авиақатновлар сони кўпаймоқда. Икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма лойиҳалар портфели 4 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Саммит доирасида давлатимиз раҳбари кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича қатор ҳукумат раҳбарлари билан самарали мулоқот олиб борди.

Хусусан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби нуфузли молиявий институт раҳбарияти билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари мазкур банкнинг мамлакатимиздаги инвестициялари 3,5 миллиард евродан ошгани, лойиҳалар портфелининг 60 фоизи хусусий секторга тўғри келаётганини мамнуният билан баҳолади.

Икки мамлакат ўртасида ишлаб чиқилаётган Шериклик стратегияси, энг аввало, кичик ва ўрта бизнес, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўлиб, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш, банк соҳасида хусусийлаштириш, ирригация тизимларини модернизация қилиш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш каби йўналишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, юртимизда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Келгуси йилда Хорижий инвесторлар кенгаши навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалалари келишиб олинди.

Саммит доирасидаги ҳамкорликлар...

Маълумот ўрнида эслатиб ўтсак, саммит доирасида қатор мамлакат раҳбарлари, жумладан, Малайзия ўртасидаги муносабатларни, энг аввало, иқтисодий соҳада янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Маълумки, икки давлат ўртасида ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари ҳамда зиёрат туризми соҳасида дастурлар янада кенг татбиқ қилинмоқда.

Саммитда Ўзбекистон – Туркия ўртасидаги Кенг кўламли стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш борасидаги долзарб масалалар бўйича ҳам музокаралар олиб борилди. Илгари олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан, Ўзбекистон – Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш келишувларида ўз ифодасини топди.

Саммит доирасида Ўзбекистон – Мўғулистон ўртасидаги ўзаро савдодаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди. Чорвачилик, озиқ-овқат, чарм, аграр, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда ҳамкорлик учун кенг имкониятларни янада кенгайтиришга келишилди.

Шунингдек, автомобиль ва ҳаво коммуникациялари, туризм, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш каби соҳаларда шартнома-ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришдан манфаатдорлик билдирилди.

Индонезия билан эса кўп қиррали муносабатларда, жумладан, иқтисодий соҳада “йўл харитаси” қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу куни Иқлим ўзгариши бўйича саммит доирасида БМТ Бош котибининг ўринбосари, Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав билан учрашув ўтказди.

Иброҳим Тиав томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган БМТнинг Чўлланиш бўйича конвенциясини амалга ошириш қўмитасининг 21-сессияси сермаҳсул бўлгани катта мамнуният билан қайд этилди.

2024 йилда Саудия Арабистонида бўлажак конференция давомида Чанг ва қум бўронлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилиш масаласини биргаликда илгари суриш муҳимлиги ва истиқболли режалар борасида маслаҳатлашилди.

Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё иқлим ўзгариши университети негизида илмий ҳамкорлик ва тадқиқотлар ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Ҳиндистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликда эса коммуникацион технологиялар, фармацевтика, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, анъанавий тиббиёт ва йога соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ишбилармонлик тадбирлари доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг инвестиция вазирлиги “TAQA” ва “Masdar” компанияси ҳамкорлигида Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш масалаларида самарали ишлар амалга оширишга келишиб олинди.

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида шерикликни жадал ривожлантириш, энергетика секторидаги ҳамкорликни тобора кенгайтириш бўйича “Masdar” компанияси билан Стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди.

Мазкур учрашувларда “яшил” энергетика ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилди.

БААнинг “SWS” компанияси Ўзбекистон ҳудудларида сув таъминоти ва сувни тозалаш соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш, бунда халқаро шерикларни, Франциянинг “SUEZ” ва Япониянинг “Marubeni” компанияларини жалб қилиш борасидаги янги лойиҳаларни жорий қилишга эришилди.

“Air Products” компанияси билан эса юқори технологик тармоқларда янада кенгайтириш лойиҳаларининг самарали татбиқ қилинаётгани ва янгиларига тайёргарлик ҳолати тақдимот қилинди.

“Tadweer” компанияси билан Ўзбекистон томони электр энергиясини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, бунда илғор технологик ечимларни жорий қилишга эришди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, глобал иқлим ўзгаришининг олдни олиш, мўътадилликни сақлаб, минтақаларда кенг қамровли экологик муаммоларни бартараф этиш ва умумбашарий аҳамиятга эга мақсадларни институционал, конструктив қўллаб-қувватлашда Ўзбекистон ўз илмий, георафик салоҳияти билан мазкур саммитда фаол иштирок этди.

Бу эса халқаро нуфузли институтларни минтақамиздаги Орол қуриши билан боғлиқ экологик муаммоларни самарали ҳал этиш, ҳаво, сув ва тупроқ билан боғлиқ муаммоларга инновацион ечимлар топиш, "Яшил макон", "яшил" иқтисодиёт дастурларини ҳаётимизга жадал татбиқ этиш орқали, халқимизни, келажак авлодни табиий иқлим шароити ва имконияти билан таъминлашга, иқтисодиёт тараққий этишига хизмат қилади.

Шерзод ҚУРБОНОВ,

Тошкент давлат иқтисодиёт 

университети ходими, эксперт.

ЎзA

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минтақавий муаммоларни биргаликда ҳал қилиш – таҳлилларда БМТ Халқаро иқлим саммити мақсадлари