Бугунги глобаллашув даврида ҳар бир давлатнинг халқаро майдондаги нуфузи аввало, очиқлик сиёсати, ички ислоҳотлар самараси ва умуминсоний қадриятларга садоқати билан белгиланади. Шу маънода Ўзбекистон сўнгги йилларда айни тамойилларга таяниб, янги ривожланиш босқичи сари қадам ташлаётгани эътиборли.

Давлатимиз раҳбарининг БМТ минбаридан сўзлаган навбатдаги нутқи нафақат янгиланган ташқи сиёсатимиз, балки миллий ислоҳотларимизнинг халқаро майдондаги ифодаси, дунё ҳамжамиятига нисбатан очиқ, масъулиятли ва ташаббускор муносабатнинг ёрқин далили сифатида тарихда қолади.

ЎзА мухбири мазкур халқаро йиғинда “яшил энергетика”, рақамли ривожланиш ва сунъий интеллект борасида мамлакатимиз томонидан илгари сурилган таклифлар хусусида сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Нуриддин Қалқонов фикрларини ёзиб олди.

– Президентимизнинг олий минбардаги нутқини тинглаган киши Ўзбекистоннинг янгиланган ташқи сиёсати, миллий ислоҳотларнинг халқаро миқёсдаги ифодаси ва энг муҳими – келажакка қаратилган қатъий қарашларни яққол тасаввур қилади.

Қайд этиш жоиз, давлатимиз раҳбари бугунги геосиёсий манзарани аниқ ва дадил таҳлил қилди: халқаро институтлар заифлашуви, қарама-қаршилик, ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик ҳамда иқлим ўзгариши кучайиши – буларнинг бари инсоният учун жиддий чақириқдир. Таъбир жоиз бўлса, бу баёнот Ўзбекистоннинг масъулиятли позицияси сифатида халқаро ҳамжамиятга очиқ мурожаат тарзида янгради.

Нутқда миллий ислоҳотларимизнинг реал натижалари эътироф этилди. Камбағаллик даражаси 35 фоиздан 6,6 фоизга қисқаргани, мактабгача таълим қамрови 27 фоиздан 78 фоизга кўтарилгани, олий таълим қамрови 9 фоиздан 42 фоизга етгани, қолаверса соғлиқни сақлаш соҳасидаги туб ўзгаришлар, “яшил энергетика” ва инновацион саноат инфратузилмасини ривожлантириш орқали миллионлаб иш ўринлари яратилиши – булар мамлакатимизнинг янги тараққиёт моделини кўрсатди, дейиш мумкин.

Энди диёримиз шунчаки табиий ресурсларга бой давлат эмас, балки илм-фан ва инновацияга асосланган тараққиёт йўлини танлаган юрт сифатида эътироф этилмоқда.

Яна бир гап: жаҳон минбарида Ўзбекистон томонидан халқаро ҳамжамият учун энг долзарб ташаббуслардан бири – мамлакатлар ўртасида рақамли ривожланиш ва сунъий интеллектдан фойдаланишда кузатилаётган тенгсизликнинг олдини олиш зарурлиги таъкидланди.

Йирик давлатлар технология устунлигига эришаётган пайт ривожланаётган мамлакатлар ортда қолиши ортидан янги бўлиниш чизиғи ҳосил бўлиши мумкин. Шундай мураккаб бир вазиятда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият соҳаларида сунъий интеллект ечимларини беғараз алмашишга қаратилган халқаро ҳамкорлик механизмини таклиф этиши – беқиёс сиёсий жасорат ва умумбашарий масъулият намунаси.

Шавкат Мирзиёевнинг маърузасида бағрикенглик сиёсати ва ислом маърифатини дунёга тарғиб этиш масалалари қайта-қайта тилга олиниши ҳам бежиз эмас. Зеро, диний-маънавий қадриятларимизни илм, маърифат ва инсонпарварлик асосида талқин қилиш бутун минтақада барқарорликни таъминлайдиган асосий омиллардан биридир.

Фикримча, БМТ минбаридан янграган ташаббуслар Ўзбекистоннинг тинчлик, адолат ва инновацион тараққиёт йўлида ташаббускор давлат сифатида яна бир бор дунёга кўрсата олди.

Ўткир Алимов ёзиб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Минбардаги сўз – миллионлар овози