Миллийлик ва замонавийлик уйғун марказ
Шаҳрисабз шаҳридаги «Ҳунармандлар маркази»ни том маънода миллий ва замонавийлик уйғунлашган санъат галереясига қиёслаш мумкин.
Аҳамиятли жиҳати, бугун бу ерда фаолият олиб бораётган ҳунармандларнинг аксарияти яқингача ижтимоий кўмакка муҳтож, аҳолининг кам таъминланган қатлами вакиллари эди. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги амалий чора-тадбирлар натижасида бу аёлларнинг кўпчилиги ўзлари ҳам шогирд тайёрлаш даражасига етишди.
– Яқингача тайинли иш билан машғул эмас эдим, - дейди шаҳрисабзлик Нафиса Раҳмонова. – Марказга келиб кўпчилик қатори водийга ҳунар ўрганиш ва малака ошириш учун бориб келганим катта ёрдам берди. Бугун гиламчиликни санъат даражасига кўтариб, меҳнатим ортидан яхшигина даромад ҳам топа бошладим.
[gallery-5455]
Таъкидланишича, марказдаги ҳунармандлар асосан ишсиз хотин-қизлардан ташкил топган. Қолаверса, бу ерда касаначилик йўналишида ҳам иш олиб борилиб, қатнаб ишлашга имкони бўлмаган аёлларга хомашёлар етказиб берилади.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА