Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Инсон – жамият – давлат” конституциявий тамойилини амалга ошириш: миллий ва хорижий тажриба” деб номланган халқаро конференция бўлиб ўтди.

Халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия иш режасига биноан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, “Барқарор ривожланиш маркази” ННТ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси кўмагида ташкил этилди.

Мақсад, инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда “Давлат – инсон учун” ва “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган эзгу ғояларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича миллий ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш, муҳокама қилиш ва мазкур тамойилларни конституциявий қонунчилик ва амалиётда мустаҳкамлаш борасида ҳар томонлама асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Офлайн ва онлайн форматларда ўтказилган конференцияда хорижий давлатлар ва Ўзбекистон конституциявий тараққиёти қиёсий таҳлил қилинди, билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида Урганч декларациясининг лойиҳаси қабул қилинди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий ва хорижий тажриба