Пойтахтимиздаги Миллий тиббиёт марказига Дания давлатидан замонавий кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси олиб келинди. Бу ҳақда Марказ матбуот хизмати хабар берди.

Нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу ноёб мажмуада юрак-қон томир касалликларини эрта диагностика қилиш учун зарур бўлган ангиография ускунаси ҳамда бошқа илғор тиббий асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги билан бирга, деярли барча турдаги, шу жумладан юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётларини бажариш учун ҳам барча шароитлар яратилган.

– Мажмуанинг операцион блокида ҳаво ҳароратини бир маромда сақлаш мумкин бўлиб, бу барча ускуналарнинг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлайди. Кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси 8 соат ишлай оладиган алоҳида генераторга ҳам эга, – дейди марказ директори Мақсуд Саидов. – Ушбу уникал техника юртимизнинг олис ҳудудларида истиқомат қиладиган, айниқса, ногиронлиги бор, касаллик сабаб тўшакка михланиб қолган оғир беморларни яшаш жойининг ўзида кўрикдан ўтказиш ва уларда зарур операцияларни бажариш имконини беради.

Таъкидлаш лозимки, авваллари чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли бу каби юқори технологик текширувлар ва жарроҳлик амалиётлари учун вилоят марказларига, пойтахтга, айрим ҳолларда эса ҳатто чет элга боришига тўғри келарди. Эндиликда эса бу мажмуа орқали улар яшаш манзилининг ўзида бундай тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. 

Миллий тиббиёт марказига бундай замонавий техника воситасининг олиб келиниши юртимизда юрак-қон томир касалликларини даволаш ва олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш, сифатли ва юқори технологик кардиожарроҳлик хизматларини туман, қишлоқ, ҳатто чекка-чекка маҳаллаларгача олиб киришга хизмат қилади.

М.Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий тиббиёт марказига уникал техника – кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси олиб келинди