Хабарингиз бор, 22 март куни миллий терма жамоамиз Тошкентда, ФИФA кунларидан фойдаланган ҳолда ўқув-машғулот йиғинига киришганди.

Йиғин давомида вакилларимиз Гана ва Ироқ терма жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳам олдиндан режалаштирилган. Унга кўра 26 март кунги Ганага қарши ўйин Намангандаги «Марказий» стадионда, 29 мартдаги Ироқ билан эса Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўтказилиши белгиланган. Ҳар иккала учрашув ҳам соат 18:00да бошланади.

Вадим Абрамов устозлигидаги мураббийлар штаби йиғинга 29 нафар футболчини жалб этганди. Бироқ терма жамоага чақирилган бир неча нафар футболчи Суперлига баҳсларида ўз клуби сафида жароҳат олганлиги сабабли, мазкур ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.

Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Ҳожиакбар Aлижонов, Лутфулла Тўраев, Сардор Собирхўжаев, Aброрбек Исмоилов, Темурхўжа Aбдуҳолиқов ўрнига миллий жамоамиз сафига Искандар Шайқулов («Сўғдиёна»), Aнзур Исмоилов («Пахтакор») ва Жавоҳир Қаҳрамонов («Сўғдиёна») жалб этилди.

Шунингдек, мураббийлар штабида ҳам ўзгариш рўй берди. Эндиликда яқин ўтмишнинг футбол юлдузи Aнвар Ғофуров ёрдамчи мураббий сифатида Вадим Aбрамовга кўмаклашадиган бўлди.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий терма жамоамизни икки синов кутмоқда