Бир неча дақиқа олдин пойтахтдаги «Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон ва Ироқ миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви ниҳоясига етди.

Об-ҳавонинг совуб кетишига қарамай стадионга кўплаб ташриф буюрган футбол мухлислари қизиқарли учрашувнинг гувоҳига айланишди. Бу ўйин уч кун олдин Наманганда ташкил этилган миллий терма жамоамизнинг Ганага қарши баҳсидан кўра қизиқарлироқ ва муросасизроқ ўтиши олдиндан маълум эди. Ганаликларнинг иккинчи таркибига қарши майдонга тушган футболчиларимиз қийинчиликсиз рақибларини мағлуб этишганди. Бугунги рақиб эса қитъамизнинг номдор термаларидан эканлиги ҳам ўйиннинг мазмуни қандай кечишидан дарак берарди.

Футболимизнинг бугунги кундаги энг сара, кучли вакиллари жам бўлган ўйинда, рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ғалаба қозонишни истагандик. Ва бунга ҳақли ҳам эдик. Лекин рақиб анойилардан эмаслигини исботлади. Майдондаги эркин ҳаракатлари, биздан кўра кўпроқ хавфли вазиятлар содир этганликлари якунда ўз аксини топди. Тўғри, бизда ҳам вазиятлар бўлди, Элдорда, Жалолиддинда, Сардорда, лекин зарбалар аниқ бўлмади.

Ироқликлар 56-дақиқада, майдонга тушганига ҳали бир дақиқа ҳам бўлмаган Шерко Карим Латифнинг голи эвазига ютуқни «илиб кетишди».

Ўртоқлик учрашувидаги мағлубият фожиа эмас. Лекин футболчиларимиз мухлислар учун, бунинг устига ўз майдонидаги ҳар қандай рақибдан устунликка эришиши лозим эди...

ЎЗБEКИСТОН - ИРОҚ - 0:1

Ҳакамлар: Нурзатбек Аскат Уулу, Сергей Гришченко, Исмаилжан Талипжанов (учласи Қирғизистон), Аҳрол Рисқуллаев (Ўзбекистон).

Назоратчи: Баҳодир Қўчқоров.

Комиссар: Александр Давиденко.

Гол: Шерко Карим Латиф (56)

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Фарруҳ Сайфеив (Санжар Қодирқулов, 71), Ислом Тўхтахўжаев, Азим Аҳмедов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Остон Ўрунов (Ойбек Бозоров, 61), Сардор Рашидов (Достон Ҳамдамов, 46), Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов.

Ироқ: Жалол Ҳассан, Аҳмед Иброҳим, Али Фаёз, Сафаа Хади, Ҳуссайин Али (Шерко Карим Латиф, 55), Иброҳим Баеш, Ҳумам Тариқ (Аҳмад Ҳамид, 82), Башар Ресан (Алаа Абдул Заҳро, 73), Амжед Атван (Муҳаммад Қосим, 55), Дургам Исмоил, Алаа Мҳави.

Огоҳлантиришлар: Аҳмед Халаф (41), Карим Латиф (73), Хумам Тариқ (81).

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий терма жамоамиз Ироққа енгилди