ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги Президент мактабида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида Наврўз сайли ўтказилди. Унда мактаб ўқитувчилари, ходимлар, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.  

Таълим даргоҳи ҳудуди байрамона руҳда безатилган, атрофда баҳорий кайфият ҳукмрон, барча шоду хуррам. Дошқозонларда сумалак ҳамда миллий таомлар тайёрланмоқда. Синф ўқувчилари ўзларига ажратилган жойда миллий таомлари билан дастурхонларни безаган.  

[gallery-22377]

Наврўз сайли жарчиларнинг чорлови ҳамда “Карнай-сурнай” ансамбли садолари остида бошланди. Халқ рақслари ижроси, миллий либослар кўргазмаси, фольклор чиқиш, лапарлар, шеърий айтишувлар байрамни янада файзли ўтишини таъминлади. Ўқувчилар ўртасида стол тенниси, кураш, ҳамда арқон тортиш, чиллак, эшакминди, от устида кураш, варрак учириш каби йўқолиб бораётган халқ ўйинлари ўтказилди.

Тадбирда фаоллик кўрсатган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий қадриятлар тараннум этилди