Ўзбекистон халқлари турмуш тарзининг шаклланиш тарихи милоддан аввалги 6-7-асрларга тўғри келади. Кўпгина урф-одатлар, миллий ва диний байрамлар – "Наврўз", Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайитлари, оилавий тантаналар – тўйлар, фарзанд туғилиши ва бошқалар билан боғлиқ.
Тарихан ўзбек халқининг асосий анъаналаридан бири меҳмондўстликдир. Халқ орасида дастурхон тўкин-сочинлигидан қатъи назар, меҳмонни қабул қилиш қобилияти юксак қадрланади.
Суҳбатдошимиз Тарих институти Этнология ва антропология маркази таянч докторанти Мухторжон Толибоев қадриятларимиз акс этган анъанавий меҳмондўстлик рамзи бўлган йиғинларимизнинг келиб чиқиши ва йиллар давомида шаклланиб бориши ҳақида маълумот беради.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-y8em0chPao" title="Milliy mehmondo‘stlik an’analari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА