Марғилон шаҳридаги “Ёдгорлик” масъулияти чекланган жамиятида ипакдан тўқилаётган гилам, адрас, атлас ва бошқа матолар сифати ва ўзига хос дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда. 

Миллий ҳунармандлик анъаналари асосида тайёрланаётган “Лола”, “Хосиятхон”, “Тонгги юлдуз”, “Қуёш”, “Қалдирғоч”, “Кўнгил оғочи”, “Етти тоғ чечаги” нусхали гиламлар хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.

– Президентимиз раҳнамолигида миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, ҳунармандларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор бизни янада кўпроқ ва самаралироқ ишлашга ундамоқда, – дейди корхона раҳбари Аъзамжон Абдуллаев. – Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 30 мартда қабул қилинган “Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. 150 киши меҳнат қилаётган жамоамизда маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли хорижда ҳам харидорларимиз кўпайиб бормоқда.

Марғилон ипаги табиий бўёғи, узоқ вақт ўз хусусияти ва жилвасини сақлаб қолиши билан ажралиб туради. Бу ерда қадимий ипак матоларининг ноёб нусхаларини қайта тиклаш, янгича руҳ, янгича жило бағишлаш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Атлас, адрас ва гиламнинг ўндан ортиқ ноёб турлари қайта тикланди. Атлас ва адраснинг ўнлаб турлари бўлиб, улар тўрт тепкили ва саккиз тепкили дастгоҳда тўқилади. Матога туширилган ранг-баранг гуллар ўзаро уйғунлашиб, гўзал нақш ҳосил қилади. Маҳсулот тайёрлангунга қадар ўттиздан ортиқ иш жараёнидан ўтади.

Ипак матолар орасида энг машҳури абрли атлас ва хонатласдир. Уларнинг ўзига хослиги – безак ва гуллар матога эмас, балки ўриш ипининг ўзига чизилади. Айтайлик, узунлиги 200 метр, эни 40 сантиметр атласни тўқиш учун уч минг олти юзта ипак толани бир-бири билан уйғунлаштириш лозим. Битта тола узилса ҳам маҳсулот сифатига путур етади. Шунинг учун матога янги элемент қўшиш жуда қийин. Ипларни "абр" усулида бўяш ҳам катта маҳорат талаб этади. Барча ранглар табиий усулда, бўёқ берувчи гиёҳлардан тайёрланади. Шу боис улар ўз сифатини узоқ вақт йўқотмайди, ранглар қоришиб кетмайди. Ҳозир бу матоларнинг хорижлик мижозлар талабига мос янги нусхалари яратилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий маҳсулотларга талаб ортмоқда