Андижон шаҳрида “Миллий либос – миллат кўзгуси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳридаги 43-давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган тадбирда мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячи ва тарбияланувчилари, ота-оналар вакиллари иштирок этди. 

Партиянинг Андижон вилояти кенгаши томонидан таълим муассасаларида ёшларда миллий урф-одат ва қадриятларимизга хос кийиниш маданиятини оммалаштиришга қаратилган тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. 

Хусусан, фарзандларимизни болалигидан миллий руҳда тарбиялаш, уларнинг қалбига ватанпарварлик ғояларини, либосларимизга ҳурмат туйғуларини сингдириш мақсадида мактабгача таълим муассасасида ўтказилган ушбу тадбир иштирокчиларда, айниқса, болажонларда унутилмас таассурот қолдирди. 

Тадбир доирасида миллий либослар намойиши, шашка ҳамда пазандачилик бўйича беллашувлар ўтказилди. Шунингдек, устоз-тарбиячиларга мазкур йўналишда болажонларга кўпроқ тушунча ва билимлар етказиш юзасидан тавсиялар берилди. 

Якунда бир гуруҳ тарбиячилар ҳамда тадбирда фаол иштирок этган, беллашувларда ғолиб деб топилган болажонлар партия вилоят кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Ф. Убайдуллаев, 

З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий либос – миллат кўзгуси