Тарихга назар соладиган бўлсак, 1922 йилнинг сентябрида ўзбекистонлик ёшлар Европа илм-фани ютуқларидан баҳраманд бўлиш учун немис тупроғига қадам қўйганларида, Германиянинг барча илмий-ўқув марказларида таҳсил олаётган руслар сони 10 минг, японлар 4 минг, усмонли турклар 2 минг, эронликлар ва афғонлар 500, араблар эса 200 нафар бўлганлари ҳолда Ўзбекистондан биргина Абдуваҳоб Муродий ўз йўли билан бориб, Гёте ва Гейне ватанидаги олий ўқув юртларидан бирида таҳсил олаётган эди. Бу рақамларни кўриб, ҳайратга тушган туркистонлик таниқли маърифатпарвар Салимхон Тиллахонов "Четга кўпроқ ўқувчилар юбориш керак" («Туркистон» газетаси, 1923 йил 11 март) деган мақоласида жўшиб ёзган эди.
Ўзбекистонда миллий истиқлол ҳаракати намояндаларидан бири, педагог Салимхон Тиллахонов "Миллий иттиҳод" ташкилоти Сирдарё вилояти раҳбарларидан бўлган.
Фаолиятини 1914 -1916 йилларда бошланғич мактабларда ўқитувчиликдан бошлаган. Шунингдек, "Турон" труппасида актёр, Тошкент эски шаҳар маориф бўлими мудири, Ўрта Осиё университетида ҳам ўқиган, ҳам ўқитувчилик қилган. 1924 -1929 йилларда Тошкент округ молия курсини ташкил этиб, унга раҳбарлик килган. "Молия фани асослари" асарини ёзган.
"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони Ўзбекистонда миллий истиқлол ҳаракати намояндаларидан бири, педагог Салимхон Тиллахонов ҳаёти ва фаолиятига бағишланади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/_m24cARGNkw?si=KjmG0mpMHazti7tg" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов, ЎзА