Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий ҳарбий тарих бўйича илмий йиғин ўтказилди (+видео)

Кишилик цивилизациясининг энг қадимий ўчоқларидан бири ўлароқ Турон ҳарбий санъат борасида ҳам 4000 йиллик тажрибага эга.

Аждодларимиз томонидан яратилган ҳарбий меросимиз кўлами ва сифатини тасдиқлаб берувчи ниҳоятда кўп археологик ашёлар ва бой ёзма манбаларимиз бор. Энг асосийси, эндиликда уларни ўрганиш, муаммоларини аниқлаш, олинган янги илмий хулосаларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Фанлар академияси Тарих институти томонидан ўтказилган “Ёш олимларнинг миллий ҳарбий тарих бўйича иккинчи ўқишлари”дан мақсад ҳам ушбу ўта зарур йўналишда қўлга киритилган сўнгги илмий натижаларни жамоатчиликка етказишдан иборатдир. 

Йиғиннинг якуний қисмида савол-жавоблар ва муҳокамалар қизғин тарзда ўтди. Ёш олимлар ва мутахассисларнинг маърузалар юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари тингланди.

“Ёш олимларнинг миллий ҳарбий тарих бўйича ўқишлари” қадим ва бой ҳарбий меросимизни чуқур илмий асосда ўрганиш, янги тадқиқот йўналишларини кенгайтириш, ёш тадқиқотчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш, ёш мутахассисларнинг ўзаро тажриба алмашиши учун муҳим илмий майдон бўлиб хизмат қилади.

Батафсил:

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/aykdPhooVYc" title="Milliy harbiy tarix bo`yicha ilmiy yig`in o`tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА