Миллий гвардияда "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" (+видео)
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни спортга жалб этиш ва ҳарбийликка бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида кенг қамровли тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Наманган шаҳридаги Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани биносида Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан Ёшлар ишлари бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда вилоят ёшлари иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.
Унда Миллий гвардия тизимидаги таълим муассасалари ва бўлинмалари тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбир давомида ёшларнинг ҳарбий хизматга бориш ва ҳарбий олий таълим муассасаларига ўқишга топшириш бўйича саволларига жавоб берилиб, ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.
Шунингдек, Миллий гвардия Фарғона вилоят бўйича бошқармасининг Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ташкил этилди.
Қўқон давлат университети талабалари, Миллий гвардияга бириктирилган 33-сонли жасорат мактабининг ватанпарвар гуруҳи ўқувчилари қатнашган тадбирда ёшларга миллий гвардиячилар томонидан қурол- аслаҳалар бўйича ўқув машғулоти, ҳарбий техникалар намойиши, тоғ тайёргарлиги машғулотлари, от спорти ва кинология соҳаси ҳақида амалий машғулотлар ташкил этилди. Айниқса, тоғ тайёргарлиги ва от спорти бўйича амалий машғулотлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Амалий машғулотларда фаол иштирок этган ўқувчи- ёшларнинг ҳарбий хизмат ва спортга қизиқиши янада ошди. Бу каби тадбирлар республика миқёсида ўтказилмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/v9WpqHOFH5A" title="Milliy gvardiyada "Rahbar va yoshlar uchrashuvi"" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Нигора Раҳмонова, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА