Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидаги истироҳат боғлари, хиёбон ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни йўлга қўйиш Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга ошириш белгилаб берилди.

Хўш, мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия ходимлари томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?  

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бошқармаси маҳаллада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи подполковник Адҳамжон Тошмуродов билан суҳбат жараёнида билиб олдик.  

– Бугунги кунда Миллий гвардия бўлинмалари томонидан 97 та бозор, 46 та хиёбон ва 50 та истироҳат боғларида жамоат тартиби сақлаб келинмоқда, –дейди А.Тошмуродов. – Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 28 июль куни ҳудудларда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш ҳолати ҳамда бу борадаги устувор вазифаларга бағишланган селектор йиғилишида миллий гвардия бўлинмалари тузилмасига “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва барвақт олдини олиш бўйича ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ишлаш топшириғи берилди.  

Махсус топшириққа мувофиқ ҳозирги вақтда 63 та “қизил” тоифадаги маҳаллаларда ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда фаолият олиб борилмоқда.  

– “Қизил” тоифадаги маҳаллалар деганда нимани тушуниш керак?  

– Ички ишлар вазирлигида Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази мавжуд. Ушбу марказда жиноятчилик коэффициентларини ҳисоблаш тизими бор. Ўша тизим орқали ҳудудларда содир этилган жиноят турига қараб қизил, сариқ, яшил деган мақом берилади. Мисол учун, ҳудудда жиноятчилик содир этилмаган бўлса, “яшил” тоифадаги маҳалла дейилади. Яъни бу маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш ёки барвақт олдини олиш борасидаги ишлар яхши йўлга қўйилган. “Сариқ” ҳудудда жиноятчилик содир этилган ва меъёрда турибди. Жиноятчилик кўп содир этилган ҳудудлар “қизил” тоифа деб белгиланади. Биз шу тоифага қараб фаолиятимизни белгилаймиз.  

–  Энг кўп ҳуқуқбузарликлар кўпроқ қайси пайтда содир бўлади ва уларнинг олдини олиш бўйича қандай чора-тадбирлар қўлланиляпти?  

– Ҳуқуқбузарликлар кўпроқ кечки пайт содир бўлади. Мисол учун, кечки пайт ўғрилик жинояти, кундуз кунлари жанжалли, бир-бирига тан жароҳатлари етказиш жиноятлари юз беради.  

Бугунги кунда миллий гвардия ходимлари ваколати доирасида мустақил равишда ўн минг беш юздан ортиқ ҳуқуқбузарликларга маъмурий баённомалар тузилган.    

Ички ишлар органлари билан биргаликда жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида профилактик ва рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.  

Ушбу тадбирлар давомида, 100 дан ортиқ жиноятлар аниқланди, 300 дан ортиқ қидирувда бўлган шахслар ушланди ҳамда 20 дан ортиқ бедарак деб топилган шахслар аниқланди.  

Шунингдек, 440 га яқин турли хилдаги ўткир тиғли буюмлар, 20 га яқин пневматик қуроллар ҳамда 400 дан ортиқ психотроп моддалар аниқланди.  

Ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида, профилактик ҳисобда шахслар билан профилактик суҳбатлар, маҳалла ва таълим муассасаларида профилактик учрашувлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ўтказилиб келинмоқда.  

– Маҳалла ва хонадонларга кузатув камераларини ўрнатиш амалиёти қандай кетяпти? Бу тизим фаолиятингизда нечоғли фойдали?  

– Йилдан-йилга одамларнинг кузатув камераларига бўлган талаблари ортиб боряпди. Мисол учун ҳозир Республика бўйича кузатув камералари сони 18 мингтага етказилди. Мазкур кузатув камералари ҳудудий миллий гвардия бошқармаларининг “ситуацион марказ”ларига интеграция қилинади.    

Биз ўша ситуацион марказлардан туриб ҳудудларни тўлиқ кузатамиз. Агар қандайдир ножўя хатти-ҳаракатлар пайдо бўлса, зудлик билан ўша жойларга қўшимча куч сифатида одамларни юбориб, тўлиқ назоратга оламиз.  

Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва уни фош этиш мақсадида миллий гвардия бўлинмалари томонидан мобил патруль ва тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур гуруҳ аъзолари жиноят содир этилиши мумкин бўлган ҳудудга бориб ўз вақтида уни тўхтатади.    

Яна маҳаллаларда ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари натижасида жорий йилда 7776 та хонадон ва 9375 та объектлар қўриқлаш хизмати томонидан қўриққа олинди.  

Ҳозирги кунда қўриқлаш хизмати томонидан хавфсиз ҳудуд тамойили асосида ишлар амалга ошириляпти. Хонадонларга ҳам бу тизим кириб келган. Одамларда ўзи яшаб турган хонадонини қўриқлаш хизматига улашга бўлган ишонч кучайди.    

Илгари қўриқлаш ускуналари Россиядан келтириларди, ҳозир ўзимизда ишлаб чиқариляпти, яъни маҳаллийлаштирилди. Натижада, нархлар анча арзонлашди. Маҳалла ҳамда хонадонларга кузатув камераларини ўрнатиш тизими яхши натижа беряпти. 

Нигора Раҳмонова суҳбатлашди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардия: “Қизил” тоифадаги маҳаллалар билан ишлаш, кузатув камералари қандай натижа беряпти?