Миллий гвардия ходими ўғрини ушлади
Бугунги кунда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларга Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Бугунги кунда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларга Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Жорий йилнинг 10 май куни соат 21:30 ларда Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси 1-Алоҳида батальони йўналиш наряди ходимлари томонидан қўриқланаётган “Урганч марказий деҳқон бозори” ҳудудидаги якка тартибдаги тадбиркор Раҳимова Муяссар Болтабоевнага қарашли 2-дўкон эшиги қулфини шахси номаълум фуқаро ўзининг ёнида олиб келган темир жисм билан бузиб, дўкон ичкарисига кирган вақтида қўлга тушди.
Ўғирлик жинояти устида қўлга тушган шахс Урганч шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига топширилди.
Айни пайтда ушбу фуқарога нисбатан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.