Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида “Заковат” ўтказилди (+видео)
Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Амир Темурнинг ҳарбий стратегияси ва санъати” мавзусида Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Мазкур интеллектуал беллашувда “Темурбеклар мактаби” ҳамда Ҳарбий мусиқа академик лицейлари ўқувчилари, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, талабалари ва профессор-ўқитувчилари, шунингдек, Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда турли ҳарбий қисмлар шахсий таркибидан иборат жами 13 та жамоа фаол иштирок этди.
Баҳслар шаффофлик, адолат ва юқори савияда ташкил этилиб, ҳар бир жамоага ўз билим ва тафаккур салоҳиятини намойиш этиш учун тенг имконият яратилди. Икки раунддан иборат баҳс давомида иштирокчилар жами 30 та мураккаб ва мантиқий саволларга жавоб топишга уринди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, фахрли учинчи ўрин “Ренессанс” жамоасига насиб этди. Иккинчи ўринни Жамоат хавфсизлиги университети ўқитувчиларидан ташкил топган “Фаворит” жамоаси қўлга киритди. Мусобақанинг мутлақ ғолиби университет талабаларидан иборат “Аура” жамоаси бўлди.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланиб, барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Энг муҳими, ушбу интеллектуал ўйин қатнашчиларга нафақат билим ва тафаккурни синовдан ўтказиш, балки Амир Темурнинг бой ҳарбий мероси, стратегик тафаккури ва давлат бошқаруви тажрибасини янада чуқурроқ ўрганиш имконини яратди.
Бундай тадбирлар ёшлар қалбида миллий тарихга ҳурмат, буюк аждодлар меросига қизиқиш ҳамда Ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/245sL0DjwjM" title="Milliy gvardiya bo`linmalari o`rtasida “Zakovat” o`tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова,
У.Тўхтаев (монтаж), ЎзА