Пойтахтимизда таниқли тарихчи-олим, профессор Ҳамид Зиёевнинг шахсий архив ҳужжатларини Ўзбекистон Миллий архивига топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Олимнинг бебаҳо илмий мероси бўлган архив ҳужжатлари, ўғли, сенатор Азамат Зиё томонидан топширилди. Бундан кўзланган мақсад ўзбек халқи тарихига оид ноёб манбаларни кенг жамоатчиликка фойдаланиш учун бериш, ҳужжатларни оммалаштириш ва албатта, келажак авлод учун бут сақланиб, етиб боришини таъминлашдан иборат.  

Ҳамид Зиёев 1923 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1946 йили Тошкент педагогика институтининг тарих факультетини тугатган. 1950-1963 йиллари Тарих ва археология институти илмий ходими, 1964-1996 йиллари “ХIХ аср иккинчи ярми-ХХ аср бошларида Ўзбекистон тарихи” бўлими бошлиғи, 1965-1985 йиллари Тарих институти директорининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, 1996-2015 йиллари Тарих институти етакчи илмий ходими бўлиб ишлаган.  

Долзарб мавзуларда номзодлик, докторлик диссертацияларини ёқлаган. 1989 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби унвонини олган.

Ҳамид Зиёев 30 йилга яқин вақт ичида Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Татаристон, Бошқирдистондаги 25 давлат архивларига шахсан ўзи бориб, ўн олтинчи-йигирманчи юз йилликлардаги Туркистон тарихига оид ноёб архив ҳужжатларини тадқиқ этган.  

Тадбирда олим томонидан йиғилган ва Туркистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тарих мавзулари бўйича жамланган 249 та жилдли шахсий архив ҳужжатлари давлат сақловига топширилди.  

Мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон Миллий архиви сақловига қабул қилиниб, тез фурсат ичида тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилади. Бу билан архивга келиб ишлаётган изланувчилар ўн олтинчи-ўн саккизинчи юз йилликларда Туркистоннинг Россия билан сиёсий, иқтисодий ва дипломатик алоқалари, Россия империясининг Туркистонни босиб олиши, ўзбек халқининг рус давлати босқини ва ҳукмронлигига қарши кураши, миллий-озодлик ҳаракатлари тарихи, ўзбек халқининг келиб чиқишига доир ҳужжатларни ўрганиш ва ўз асарларини манбалар билан бойитиш имкониятига эга бўлади.  

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий архив ҳужжатларига янгиликлар киритилди